Линклар

Шошилинч хабар
21 сентябр 2021, Тошкент вақти: 11:07

Ўзбекистонда бензин бир йил ичида 39 фоизга қимматлади


Ўзбекистонда бензин нархининг муттасил ошиши фонида ëнилғи тақчиллиги ҳам тез-тез кўзга ташланади

Ўзбекистонда бензин нархи кейинги бир йил ичида 38,9 фоизга кўтарилди.

Бу ҳақда маҳаллий нашрлар Давлат статистика қўмитасига таяниб хабар берди.

Биргина жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида бензин нархи 17 фоизга қимматлаган.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 1 майдан бошлаб АИ-80 маркали автомобиль бензини ва дизель ёқилғиси чакана нархларини давлат томонидан тартибга солиш амалиёти бекор қилинди. Ўшандан буён энг харидоргир саналган АИ-80 маркали бензин муттасил ошиб бормоқда. Шу кунларда “заправка”ларда мазкур маркадаги бензин 5900 сўмгача сотилмоқда.

Ёқилғи нархи кўтарилиши баробарида транспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш тарифлари ҳам ошган. Кузатувчиларга кўра, саноат, ишлаб чиқариш ва кундалик турмушда қон томири вазифасини ўтовчи автотранспорт ёқилғиси нархининг ошиши одатдагидек занжир реакциясини ҳосил қилиб, барча соҳаларда қимматлашувга олиб келади.

Аввалроқ Spot.uz нашри бензин ва ўртача маош нисбатига доир рақамларни келтирган эди. Унга кўра, Ўзбекистонда ўртача маошга 317 литр бензин сотиб олиш мумкин, 2020 йилда бу кўрсаткич 330 литрни ташкил этган.

Россияда эса ўрта қатламдаги аҳоли иш ҳақига 938 литр бензин харид қилиши мумкин.

XS
SM
MD
LG