Наргиза Дадақобилова 2007 йилдан буён Москва шаҳрида ишлаб келмоқда. Бугунги кунда самарқандлик муҳожир бу аёл бошқа юртдошларини ўзи иш билан таъминлаб келади. У Россия пойтахтидаги 78 та кўп қаватли турар жойларга техник раҳбар: унинг қўл остида ҳозирда 23 та фаррош ишлайди.