Линклар

Шошилинч хабар
17 сентябр 2021, Тошкент вақти: 21:35

Байден: Кобул аэропортидаги ҳужум учун ўч оламиз


АҚШ президенти Жо Байден Кобул аэропорти ёнида содир этилган худкушлик ҳужумида камида 60 афғон ва 13 америкалик аскар нобуд бўлиши ортидан «Исломий давлат» экстремистик гуруҳига жавоб қайтаришга ваъда берди.

«Кечирмаймиз. Унутмаймиз. Сизларни овлаб, жавоб беришга мажбур қиламиз», деди Байден 26 август куни.

Ҳужум учун масъулиятни «Исломий давлат» террор гуруҳининг Афғонистон ва Покистондаги бўлинмаси ҳисобланувчи «ИШИД – Хуросон» («ИШИД – Х») ўз бўйнига олди. Байден АҚШ армияси ўзи маъқул кўрган вақтда ва жойда гуруҳни нишонга олишини таъкидлади.

«Мен ўз қўмондонларимга «Ишид – Х» активлари, раҳбарияти ва объектларига зарба бериш бўйича оператив режалар ишлаб чиқишни буюрдим», деди АҚШ президенти.

«ИШИД – Х» Афғонистонда Толибоннинг рақибидир.

Байден Кобул аэропортида амалга оширилган террор хуружи АҚШнинг минглаб фуқароси, иттифоқчиси ва хавф остида бўлган афғонларни Афғонистондан эвакуация қилиш амалиётини тўхтата олмаслигини айтди.

XS
SM
MD
LG