Линклар

Шошилинч хабар
23 сентябр 2021, Тошкент вақти: 16:55

Махсус комиссия Мустақиллик байрами бўйича қарор қабул қилди


Ўзбекистон мустақиллигининг ўттиз йиллик байрами очиқ майдонларда сайиллар, концерт томошалари ва кўнгилочар дастурлар кўринишида нишонланади.

Расмий хабарга кўра, коронавирус билан касалланиш кўрсаткичлари нисбатан барқарорлашаётганини инобатга олиб Республика махсус комиссияси ана шундай қарорга келган.

Қайд этилишича, мустақилликнинг ўттиз йиллигига тайёргарлик кўришга масъуллар байрам тадбирларида ташриф буюрувчиларнинг ниқоб тақиши, ижтимоий масофани сақлаши ва шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя этиши устидан назоратни таъминлаши шарт.

Расмий статистика эса “коронавирус билан касалланиш кўрсаткичлари нисбатан барқарорлашаётгани”ни савол остига қўймоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига кўра, 26 август куни Ўзбекистонда 841 кишида коронавирус аниқланган, 6 киши мазкур хасталик оқибатида вафот этган.

Шу тариқа COVID-19 расмий кўрсаткичи 153 204 нафарга, ўлганлар сони эса 1056 кишига етди.

Бундан ташқари, пайшанба куни 361 кишида пневмония қайд этилган.

Рақамлар кунлик касалланиш ҳолатлари тузалиш ҳолатларидан юқорилигича қолаётганини кўрсатмоқда.

XS
SM
MD
LG