Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:45

Жиззахда 5 ёшли бола асфальт ётқизиш машинаси остида қолиб вафот этди


Жиззах вилояти Пахтакор туманида 5 ёшли бола асфальт ётқизиш машинаси остида қолиб нобуд бўлди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди.

Фожиа 7 сентябрь куни соат 17:10 атрофида Боғишамол қишлоғида рўй берган.

2016 йилда туғилган Т.Ш. велосипедида маҳалла ҳудудида ишлаётган асфальт ётқизиш машинасига орқа томондан яқинлашган. Ортга қараб ҳаракатланган ҳайдовчи болани кўрмай босиб кетган. Оқибатда у воқеа жойида вафот этган.

ЙҲХБ матбуот хизматига кўра, фожиага ҳайдовчининг бепарволиги, иш вақтида хавфсизлик қоидаларига риоя қилинмагани, ҳайдовчи олдида уни огоҳлантириб туриши керак бўлган ёрдамчи ишчиларнинг йўқлиги сабаб бўлган.

Ҳолат юзасидан оғир техника воситаси эгаси бўлган фирма раҳбарига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 147-моддаси (йўлларга, йўл иншоотларига, йўл ҳаракатини тартибга солиб турувчи техник воситаларга шикаст етказиш, уларни сақлаш қоидаларини бузиш) билан маъмурий баённома тузилган.

Бош прокуратура матбуот хизматининг маълум қилишича, ушбу ҳолат юзасидан Пахтакор тумани ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) бўйича жиноят иши ҳам қўзғатилган.

XS
SM
MD
LG