Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:50

ИИВ: Фейсбукда Мирзиёев номи билан сохта аккаунт очган шахс 3 йилга қамалди


Facebook ижтимоий тармоғида Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев номи билан сохта аккаунт очиб, фирибгарлик қилиб келган сурхондарёлик шахсга нисбатан суд ҳукми чиқарилди.

Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ ахборот хизмати раҳбари Бобур Тўлаганов маълум қилди.

Суд ҳукмига кўра, судланувчи Facebook ижтимоий тармоғида Шавкат Мирзиёев номи билан сохта аккаунт очиб, сурхондарёликлар билан мулоқот олиб борган. Ўзини Президент администрацияси раҳбари сифатида таништирган сохтакор тармоқ фойдаланувчиларининг турли масалаларини “ҳал қилиб келган”.

Хусусан, фуқароларнинг банк кредитлари олиш ва уй-жой ажратишда ёрдам беришини айтиб, бунинг учун 50 минг сўмдан 1,5 миллион сўмгача маблағларни ўз пластик картаси орқали ўзлаштирган. Шу йилнинг февралида Тошкент вилояти ҳудудида ҳибсга олинган 39 яшар сурхондарёлик М.М. 3 йилга озодликдан маҳрум қилинган.

Шунингдек, фирибгарликда айбланган бу шахсга 3 йил давомида интернетдан фойдаланиш тақиқланган.

XS
SM
MD
LG