Линклар

Шошилинч хабар
07 декабр 2021, Тошкент вақти: 20:15

МСК президент сайловининг ниҳоий натижасини эълон қилди. У дастлабки натижа билан бир хил


24 октябрь кунги сайловда амалдаги президент Шавкат Мирзиёев иккинчи муддатга қайта сайланган.

Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси 24 октябрь куни ўтказилган президент сайловининг ниҳоий натижаларини эълон қилди. МСК сайтидаги расмий хабарда айтилишича, комиссия 29 октябрь кунги йиғилишида Шавкат Миромонович Мирзиёевни кейинги беш йил давомида Ўзбекистон президенти лавозимига сайлангани ҳақидаги қарорни қабул қилган.

Сайловнинг якуний натижаларига кўра, амалдаги президент сайловчиларнинг деярли 13 миллиони ёки 80,12% овоз тўплаган.

Иккинчи ўринни 6,63% овоз билан ХДП номзоди Мақсуда Ворисова эгаллаган.

Қолган овозлар номзодоар орасида қуйидагича тақсимланган:

«Миллий тикланиш» партияси номзоди Алишер Қодиров 5,5%);

Экологик партиядан Нарзулло Обломуродов 4,1%);

«Адолат» номзоди Баҳром Абдуҳалимов 3,4%'

Cайлов бюллетенларининг 39 минг 443 таси ёки 0,24 фоизи ҳақиқий эмас, деб топилган.

Сайлов кодексига мувофиқ, президент сайлов натижалари эълон қилинган кундан эътиборан икки ой ичида лавозимга киришади.

Ўзбекистондаги президент сайловини кузатган Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг кузатувчилар миссияси мамлакатдаги ислоҳотларга қарамасдан, сайловларда ҳақиқий рақобат кузатилмаганини қайд этди.

25 октябрь куни Тошкентда тақдим этилган дастлабки хулосаларда европалик кузатувчилар мухолиф партиялар сайловга қўйилмагани, овоз бериш ва овозларни санаш жараёнида қонун бузилишлари қайд этилгани ҳамда Ўзбекистон ҳукумати ЕХҲТ доирасида зиммасига олган айрим мажбуриятларни ҳануз бажармай келаётгани таъкидланади.

XS
SM
MD
LG