Линклар

Шошилинч хабар
07 декабр 2021, Тошкент вақти: 20:19

Байден “Катта йигирматалик” саммитида қатнашиш учун Европага келди


АҚШ президенти Жо Байден 29 октябрь куни Европага келди. Сафар дастурига кўра, у Римда саноати ривожланган йигирма мамлакат (G20) саммитида иштирок этади, Эрон ядро дастури бўйича иттифоқчилар билан муҳокара олиб боради ва Рим папаси Франциск билан учрашади.

Байден, шунингдек, Глазгода ўтказиладиган иқлим ўзгаришларига бағишланган халқаро конференцияда иштирок этиши ҳам кўзда тутилган.

Сафар доирасидаги тадбирларни у 29 октябрь куни Ватиканда понтифик билан кўришишдан бошлайди. Байден чуқур эътиқодли католик бўлиб, бу сифат ундан олдин ўтмишдаги АҚШ президентларидан фақат Жон Кеннедида (1961-1963) бўлган.

Икки кунлик G20 саммити Римда 30 октябрь куни очилади.

Глазгодаги халқаро конференция 31 октябрдан 12 ноябргача давом этади.

XS
SM
MD
LG