Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:46

Тинчлик бўйича Нобель мукофоти соҳибаси Малала Юсуфзай турмушга чиқди


Малала Юсуфзай ва Ассер Малик. 9 ноябрь, 2021 йил.
Малала Юсуфзай ва Ассер Малик. 9 ноябрь, 2021 йил.

Қизларнинг таълим олиш ҳуқуқини ҳимоя қилгани учун 2012 йилда покистонлик толиблар томонидан ярадор қилинган, кейинчалик Нобель мукофотига сазовор бўлган Малала Юсуфзай турмуш қурганини маълум қилди. Унинг ўзи Twitter’да ёзишича, ҳамкори Ассер Малик билан никоҳ маросими Бирмингем шаҳрида (Англия) исломий урф-одатларга кўра ўтказилган.

Малаланинг Twitter’даги ушбу хабари бир неча соат ичида 160 мингдан ортиқ “лайк” йиғди. Ассер Маликнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасидан унинг Покистон Крикет кенгашида бизнес-менежер бўлиб ишлаши англашилади.

Покистонлик ҳуқуқбон Малала Юсуфзай 2012 йилда Толибондан жабр кўрган. Ўшанда жангарилар 15 ёшли Малала кетаётган мактаб автобусини тўхтатиб, қизни бошидан ярадор қилишган. У бир неча ой Покистоннинг ўзида, сўнгра чет элда даволанган ва соғайгач, кўрган-кечирганлари ҳақида “Мен Малаламан” номли китоб ёзган.

Юсуфзай 2014 йилда ҳиндистонлик болалар ҳуқуқлари курашчиси Кайлаш Сатьярти билан бирга Нобель тинчлик мукофоти билан тақдирланган. Малала қиз болаларнинг таълим олиши учун курашишда давом этмоқда. У раҳбарлик қиладиган “Malala Fund” нотижорат фонди 2017 йилда Афғонистонга 1,9 млн доллар сармоя киритган.

XS
SM
MD
LG