Линклар

Шошилинч хабар
07 декабр 2021, Тошкент вақти: 21:03

Шавкат Мирзиёевнинг Россияга ташрифи якунланди


19 ноябр куни Москвада бўлиб ўтган давлат раҳбарлари учрашуви давомида Россия ва Ўзбекистон ўртасида яна 18 та ҳамкорлик ҳужжати имзоланди.

Россия Федерацияси Владимир Путин ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев жума куни Москвада бўлиб ўтган учрашувда ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича ҳамкорлик масалаларига оид қўшма баёнот қабул қилди.

Президентлар рақамли муҳитда мамлакатлар суверенитети ва уларнинг тенг хавфсизлигини таъминлашга қаратилган давлатларнинг ахборот маконида хулқ-атворининг универсал нормалари, қоидалари ва тамойилларини ишлаб чиқишни, низоларнинг олдини олиш ва ахборот технологияларидан фақат тинч мақсадларда фойдаланишни йўлга қўйиш тафлифини илгари сурди.

Баёнотда Путин ва Мирзиёев БМТда халқаро ахборот хавфсизлиги бўйича музокаралар жараёнини сақлаб қолиш ва ахборот жиноятларига қарши кураш бўйича универсал конвенцияни имкон қадар тезроқ ишлаб чиқиш тарафдори экани таъкидланди.

Кремл сайтида жума куни эълон қилинган хабарга кўра, Россия ва Ўзбекистон президентлари ўртасидаги музокаралар натижасида имзоланган ҳужжатлар қаторида Халқаро ахборот хавфсизлиги соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро битим, икки давлат ҳукуматлари ўртасида 2022-2026 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари ўртасидаги ҳамкорликнинг кенг қамровли дастури, биологик хавфсизлик масалалари бўйича ўзаро англашув тўғрисидаги ҳукуматлараро меморандум, таълим соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим, икки давлат ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2022-2023-йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури бор.

Ўзбекистон президентининг Россияга ташрифи доирасида, шунингдек, Россия Тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси ва Ўзбекистон тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим, ВЕБ. РФ ва Олмалиқ кон-металлургия комбинати ўртасида Олмалиқ шаҳрида мисни қайта ишлаш заводи қурилишини молиялаштириш учун ҳамда ВЕБ.РФ ва “Ўзбекнефтгаз” аксиядорлик жамияти ўртасида Россия маҳсулотлари ва хизматларини етказиб беришни молиялаштириш учун кредит шартномалари имзоланди. Бундан ташқари, ВТБ банки ва Ўзбекистон Иқтисодий ривожланиш ва қашшоқликни қисқартириш вазирлиги ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим, Россиянинг Стратегик ривожланиш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий ривожланиш агентлиги ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди.

Суҳбат чоғида давлат раҳбарлари Россия-Ўзбекистон муносабатларини янада ривожлантиришнинг асосий масалаларини муҳокама қилгани, халқаро ва минтақавий муаммолар, жумладан, Афғонистондаги вазият борасида фикр алмашгани маълум қилинди.

Шу куниёқ Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россияга ташрифини якунлаб, Тошкентга жўнаб кетди.

XS
SM
MD
LG