Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 13:31

Коррупция ҳақида хабар берганларнинг яқинлари ҳимояга олинади


Акмал Бурхонов, Ўзбекистон Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори
Акмал Бурхонов, Ўзбекистон Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори

Коррупция ҳақида хабар берганларнинг яқинлари давлат ҳимоясига олинади

“Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун (2021 йил, 18 ноябрдаги ЎРҚ-729-сон) президент Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланди.

Киритилган тузатишларга мувофиқ, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ходимлари содир этилган коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўрганиш ва таҳлил қилиш учун жазони ижро этиш муассасаларига эркин ташриф буюриш, ҳужжатлар билан танишиш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланди.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан тайёрланган Коррупцияга қарши кураш бўйича Миллий ҳисобот ҳар йили Олий Мажлисга тақдим этилади.

Бундан буён коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берган шахсларнинг қариндошлари ҳам давлат томонидан ҳимоя қилинади. Илгари фақат коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берган шахсларгина ҳимояланиб келинган.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

XS
SM
MD
LG