Линклар

Шошилинч хабар
07 декабр 2021, Тошкент вақти: 03:10

Арманистон ва Озарбайжон президентлари декабр ойи ўрталарида Брюсселда учрашади


Арманистон Бош вазири Никол Пашинян ва Озарбайжон президенти Илҳом Алиев келаси ой Брюсселда чегарадаги тўқнашувлар ва бошқа масалаларини муҳокама қилиш учун учрашади.

Давлат раҳбарлари Брюсселда учрашиб, минтақавий вазиятни ҳамда Европа Иттифоқи томонидан қўллаб-қувватланадиган тараққий этган ва барқарор Жанубий Кавказни сақлаб қолиш учун кескинликни бартараф этиш йўлларини муҳокама қилишга келишиб олдилар”, деди 19 ноябр кунги чиқишида Европа Кенгаши президенти Шарль Мишелнинг матбуот котиби.

Учрашув 15 декабр куни Европа Иттифоқининг Брюсселдаги Шарқий ҳамкорлик саммити доирасида бўлиб ўтади.

Мишел Алиев ва Пашинян билан телефон орқали бу ҳақда келишиб олгани айтилди.

Телефон суҳбатлари чоғида Арманистон ва Озарбайжон етакчилари тегишли мудофаа вазирлари даражасида тўғридан-тўғри алоқа линиясини ўрнатишга келишиб олдилар”, - деди Европа Иттифоқи мутасаддиси.

Бу Арманистон ва Озарбайжон раҳбарларининг ўтган йили Тоғли Қорабоғ учун 44 кун давом этган ва минглаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган урушидан бери учинчи юзма-юз музокараси бўлади.

Аввалги икки учрашув Россия президенти Владимир Путин иштирокида Москвада бўлиб ўтган эди.

Озарбайжон ва Арманистон ўртасида шу ҳафта бошида янгиланган чегара тўқнашувлари ўтган йилги Тоғли Қорабоғ урушидан бери энг оғир жанглар бўлди.

Озарбайжон 16 ноябр кунги жангларда етти нафар аскари ҳалок бўлганини айтди. Арманистон ўз аскарларидан олти нафари ҳалок бўлгани, 13 нафари асирга олингани, яна 24 нафар ҳарбийнинг тақдири номаълум эканини эълон қилди.

Ҳар икки томон бир-бирини жанговар ҳаракатларни бошлаганликда айбламоқда.

Ўтган йилги урушда Боку Тоғли Қорабоғнинг бир қисми ҳамда 1994-йилда сепаратистик уруш тугаганидан бери этник арман кучлари назоратида бўлган унга туташ ҳудудлар устидан назорат ўрнатди.

Минтақага кузатувчи сифатида 2000 га яқин рус аскари сафарбар этилди.

Тоғли Қорабоғ халқаро миқёсда Озарбайжоннинг бир қисми сифатида тан олинган.

XS
SM
MD
LG