Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:44

Боксчи Аҳмадалиев АҚШда WBA ва IBF камарларини ҳимоя қилди


М.Аҳмадилиев
М.Аҳмадилиев

Ўзбекистонлик профессионал боксчи Муроджон Аҳмадалиев чилилик Хосе Веласкесни мағлуб этиб, WBA ва IBF чемпионлик камарларини ҳимоя қилди.

Бу ўзбекистонлик спортчининг профессионал даражадаги кетма-кет ўнинчи ғалабасидир.

Иккинчи енгил вазн тоифасида рингга тушган Муроджон Аҳмадалиев (10-0, 7 КО) чилилик Хосе Веласкесни (29-7-2, 19 КО) очколар ҳисобига мағлуб этди. Бокс жанги 20 ноябр куни эрталаб АҚШнинг Ню-Ҳемпшир штатидаги Манчестер шаҳрида бўлиб ўтди.

Дастлабки олти раундда ўзбекистонлик боксчи устунликка эга бўлган бўлса, учрашувнинг иккинчи ярмида Чили вакили фаоллашиб, бир қатор аниқ зарбалар бера олди. Шунга қарамай, Муроджон ғалаба қозониб, мағлубиятсиз сериясини давом эттирди.

12 раунд натижаси - 119-109 амалдаги жаҳон чемпиони Муроджон Аҳмадалиев фойдасига ҳал бўлди.

2020 йилнинг январ ойида Муроджон Аҳмадалиев америкалик Даниел Романни мағлуб этиб, иккита чемпионлик унвонини қўлга киритган эди. 2021 йилнинг апрел ойида Тошкентдаги бокс оқшоми доирасида спортчи япониялик Рёсуке Иваса устидан ғалаба қозониб, жаҳон чемпиони камарини ҳимоя қилган эди. Муроджон Аҳмадалиев 8 та жанг ўтказиб, иккита (WBA ва IBF) чемпионлик камарини қўлга киритган ўзбекистонлик биринчи жаҳон чемпиони ҳисобланади.

27 ёшли наманганлик чемпион Ўзбекистонга 22 ноябр куни Тошкент вақти билан соат 10:00да қайтиши эълон қилинди. Таниқли спортчини Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон бокс федерацияси вакиллари, мухлислар ва журналистлар кутиб олади.

XS
SM
MD
LG