Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 20:15

“Ўзбекнефтгаз” АИ-80 бензинига қатъий нарх белгилади


“Ўзбекнефтгаз” ширкатига тегишли шаҳобчаларда АИ-80 бензини нархи 6500 сўм қилиб белгиланди.

Бу ҳақда ширкат матбуот хизмати маълум қилди.

Хабарномада айтилишича, жамоатчиликнинг эътирозлари ортидан мониторинглар олиб борган ишчи гуруҳ хулосалари инобатга олиниб, бензин (АИ80) нархининг босқичма-босқич арзонлаштирилиши кўзда тутилган.

17 декабрга қадар 6890 сўмдан сотилган энг арзон ва паст маркали бензин ширкат шаҳобчаларида 6500 сўм нархда сотувга чиқарилди.

Аввалроқ “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти 2022 йилдан мазкур турдаги бензин маҳсулотининг ишлаб чиқарилишдан тўхтатилиши ҳақида хабар берганди.

Шу кунда давлатга қарашли бўлмаган автомобилларга ёнилғи қуйиш шаҳобчаларида энг арзон АИ-80 бензини 8600 сўмдан сотилмоқда. Бироз юқори октанли бензин нархлари эса 1200 сўмга қадар ошиб кетган.

Ўзбекистон Республикаси бензин нархлари энг қиммат бўлган мамлакатлар сафида қолмоқда. “Ўзбекнефтгаз” маълумотларига кўра, Ўзбекистон Эрон, Озарбойжон, Қозоғистон ҳамда Россиядан бу турдаги маҳсулотларни импорт қилади.

Таҳлилчилар фикрига кўра, мамлакатдаги бензин нархларининг юқорилигига монополия сабаб қилиб кўрсатилади.

XS
SM
MD
LG