Линклар

Шошилинч хабар
20 январ 2022, Тошкент вақти: 21:26

Россия суди ҳукми рус қўшинларининг Украинада мавжудлигини тасдиқлади


Россия-Украина чегарасининг россияпараст сепаратчилар назорат қиладиган қисми яқинидаги юк машиналари.

Россия жанубида бўлиб ўтган суд жараёнида очиқланган маълумотлар Украина шарқида Россия ҳарбийлари жойлаштирганига билвосита далиллардир. Улар Кремлнинг минтақадаги можарода ҳеч қачон иштирок этмагани ҳақидаги узоқ йиллик баҳоналарининг аксини кўрсатмоқда .

Украина шарқи билан чегарадош Ростов-Дон шаҳридаги озиқ-овқат таъминоти раҳбари ўринбосари В.Х.Заболуевга нисбатан очилган иш хулосаларига кўра, у “Донецк Халқ Республикаси (ДХР) ва Луганск Халқ Республикаси (ЛХР)да жойлашган россиялик ҳарбий хизматчиларга озиқ-овқат етказиб берилишини назорат қилган.

ДХР ва ЛХР 2014 йил бошида руспараст Украина президенти Виктор Янукович ағдарилиб, уруш бошланганидан бери Россия қўллаб-қувватлаб келадиган айирмачилар назоратига ўтган Украина шарқидаги икки ҳудуддир. Суднинг веб саҳифасида ўтган ой эълон қилинган ҳукмга кўра, ушбу таъминот 2018 ва 2019 йилларда амалга оширилган.

ОAВ яқинда яна бир мунозарали маълумотни топди. Суд ҳукмида айтилишича, Ростов-Дондан Украина шарқига, россиялик ҳарбий хизматчилар учун 70 дан ортиқ юк машинасида 1300 тонна озиқ-овқат етказиб берилган.

Кремл матбуот котиби Дмитрий Песковдан суд ҳукмидаги ушбу тафсилотларга изоҳ бериш сўралганда, у ҳукуматнинг Украина шарқида Россия қўшинлари йўқлиги ҳақидаги гапларини такрорлади ва суд “хато” қилган бўлиши мумкингини айтган.

Кейинроқ суд ўз веб-сайтидан мазкур ҳукм нусхасини ўчириб ташлади. AҚШ ва унинг иттифоқчилари Россия узоқ вақтдан бери айирмачи кучларни минглаб сонли рус қўшинлари ва катта миқдордаги рус техникаси, ўқ-дорилари билан таъминлаб келаётганини айтади.

XS
SM
MD
LG