Линклар

Шошилинч хабар
26 январ 2022, Тошкент вақти: 21:31

AҚШ Уйғур мусулмонлари масаласида Хитойга қўшимча санкциялар киритди


2017 йилдан бери Хитой маъмурияти миллиондан ортиқ уйғур, қозоқ, қирғиз ва бошқа шинжонлик мусулмонларни “сиёсий қайта тарбия жамлоқлари”га қамаган.

АҚШ ҳукумати 16 декабрда Хитойнинг бир қатор биотехнология ширкатларига санкциялар эълон қилди.

Сенат Шинжондаги асосий маҳаллий этник гуруҳ бўлмиш уйғурларга нисбатан инсон ҳуқуқлари поймол этилаётгани сабабли Пекинга қарши чора сифатида Хитойнинг ғарбий Шинжон минтақасидан айрим маҳсулотлар импортини тақиқловчи қонунни маъқуллади.

AҚШ Савдо вазирлиги Пекиннинг уйғурларга қарши ҳаракатларидаги ролини тилга олиб, 16 декабрда Хитой субъектларига қарши мувофиқлаштирилган санкцияларни эълон қилди.

Савдо вазирлиги санкциялар рўйхатига биотехнологиядан Хитой армиясини қўллаб-қувватлашда фойдалангани учун Хитойдаги Ҳарбий тиббиёт фанлар академияси ва яна 11 та тадқиқот институтлари киритилган. Санкциялар уларга экспорт чекловлари қўлланишини кўзда тутади.

Вазирлик веб сайтига кўра, Хитой саккизта технология фирмаси, жумладан “DJI Теchnology Cо Ltd” дрон ишлаб чиқарувчи компанияcи инвестицион қора рўйхатга киритилган.

Хитой 1 миллиондан ортиқ уйғур ва Шинжондаги бошқа маҳаллий, асосан мусулмон, туркий тилли этник гуруҳлар вакилларини Шинжонда қайта тарбиялаш мақсадида ҳибсга олгани учун халқаро танқидларга учрамоқда ва санкцияларга дучор бўлмоқда.

Хитойнинг таъкидлашича, бундай жамлоқлар одамларни терроризмдан ҳимоя қилиш мақсадида очилган "касбий таълим марказларидир".

АҚШ Сенати, шунингдек, 16 декабрда Хитойнинг Шинжон ҳудудидан импорт қилинадиган барча маҳсулотларни, агарда маҳсулот мажбурий меҳнатсиз ишлаб чиқарилганлиги исботланмаса, олиб киришни тақиқловчи қонун лойиҳасини маъқуллади. Энди қонун лойиҳаси имзолаш учун президент Жо Байденга юборилади.

XS
SM
MD
LG