Линклар

Шошилинч хабар
18 январ 2022, Тошкент вақти: 17:35

Қозоғистонлик аёл норозилик белгиси сифатида ўзини ўлдирмоқчи бўлди


Қозоғистоннинг Уральск шаҳрида яшовчи Надежда Солодовникова 19 декабрь куни ўз жонига қасд қилишга уринди. Воқеадан олдин у видео ёзиб, маҳаллий маъмурлар норозилик акцияси ташкил қилгани учун унга босим ўтказаётганини билдирган. Қўшнилари аёл сирка ичганини айтишмоқда.

Ҳозирда Солодовникова шаҳар касалхонасининг жонлантириш бўлимида ётибди. Тиббиёт маъмурлари унинг аҳволи “интоксикация ҳисобига” оғирлигини маълум қилишди.

Видеода Надежда Солодовникова уни таъқиб этишаётганини, уйи ёнида дам олиш кунлари бегона машина узлуксиз навбатчилик қилганини айтади.

“Уйдан чиқа олмайман, эшигим тагида қоровуллик қилишяпти. Ҳатто озиқ-овқатимни қўшнилар келтириб беришяпти”, дейди аёл.

Солодовникова маҳаллий маъмуриятни танқид қилар, акиматдан эски уйлардан кўчириб жойлаштирилган 150 кишини улар ҳозирда яшаётган квартираларга расман рўйхатга олиш талаби билан тинч норозилик акцияларини ўтказиб келарди.

20 декабрь куни полиция маҳкамаси “Ўз жонига қасд қилишгача олиб бориш” (Қозоғистон ЖК 105-моддаси) жинояти аломатлари бўйича иш очилганини маълум қилди.

Полиция беморнинг ташхисини ҳам очиқлаган. Айтилишича, Солодовникованинг аҳволи оғир бўлиб, оғиз бўшлиғи, ҳиқилдоғи, қизилўнгачи ва меъдаси жиддий куйган.

XS
SM
MD
LG