Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 01:50

Хитойга Ўзбекистоннинг янги элчиси тайинланди


 Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги

Фарҳод Арзиев Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланди. Бу қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2021-йил 28-декабрдаги йиғилишида қабул қилинди.

Фарҳод Арзиев 2002 йилдан буён Вазирликнинг марказий аппаратида ва Ўзбекистоннинг хорижий ваколатхоналарида турли дипломатик лавозимларда ишлаб келган.

2014-2017 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Германия Федератив Республикасидаги элчихонаси маслаҳатчиси бўлган.

2017-2020 йилларда эса Ўзбекистон Республикасининг Ҳиндистон Республикаси ва Бангладеш Халқ Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси вазифасида бўлган.

2020-2021-йилларда Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Ўзбекистоннинг Хитойдаги аввалги элчиси Бахтиёр Саидов ноябр ойида Халқ таълими вазири этиб тайинланган эди.

XS
SM
MD
LG