Линклар

Шошилинч хабар
20 январ 2022, Тошкент вақти: 22:51

Мирзиёев 2022 йилни “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” деб эълон қилди


Президент Шавкат Мирзиёев Янги йил муносабати билан Ўзбекистон халқига йўллаган табригида 2022 йилни қандай номлаш бўйича таклифини эълон қилди.

Давлат раҳбари янги 2022 йилни Ўзбекистонда “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” деб эълон қилишни таклиф этди. Президент йилни номлаш бўйича таклифини биринчи маротаба Янги йил арафасида эълон қилмоқда.

Олдинги йиллар бу таклиф парламентга мурожаат давомида билдирилаётган эди.

- Биз янги йилга ном беришда, кенг жамоатчиликнинг фикрларини ўргандик. Ана шу таклифлардан келиб чиқиб, мен Янги — 2022 йилни мамлакатимизда „Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили“ деб эълон қилишни таклиф этаман, деди давлат раҳбари.

Шавкат Мирзиёев бундан буён ҳар бир маҳаллада самарали иш олиб бориш фаолиятнинг бош мезонига айланишини таъкидлади.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2021 йилни “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг соғлиғини мустаҳкамлаш йили” деб эълон қилган эди.

XS
SM
MD
LG