Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:36

Бекобод шаҳар ҳокимлиги бош мутахассиси $128 минг пора билан қўлга тушди


Ҳокимлик етакчи мутахассиси 128 минг доллар пора олаётган вақтда қўлга олинди.

Бу пул эвазига мутасадди мактабгача таълим муассасасини хусусийлаштириш ва Бекобод шаҳридан 1 гектар ер майдони ажратишда ёрдам беришни ваъда қилган.

ЎзА келтираётган видеохабарга кўра, Бекобод шаҳар ҳокимлигининг бош мутахассиси муқаддам бир неча бор судланган қариндоши билан бирга ўзганинг ишончига кириб, ундан ноқонуний равишда 128 минг АҚШ доллари олган вақтида қўлга тушган.

Пора олишда гумонланаётган шахсни қўлга олишда Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура департаменти ходимлари иштирок этгани айтилмоқда.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани хабар қилинди.

Бундан олдинроқ Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани халқ таълими бўлими мутахассиси тадбиркордан 2000 АҚШ долларини пора сифатида олаётган пайти қўлга олингани хабар қилинган эди.

XS
SM
MD
LG