Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:35

Қозоғистонда таҳсил олаётган ўзбек талабалари Тошкентга қайтарилди


7 январ куни кечки пайт Қозоғистонда таҳсил олаётган 35 нафар ўзбекистонлик талаба Тошкентга қайтиб келди.

Бу ҳақда журналистларга хабар берган Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Юсуф Қобулжоновга кўра, Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси Uzbekistan Airways самолёти 18:00 атрофида Нурсултондан Тошкентга етиб келган.

Ўзбекистоннинг Нур-Султон шаҳридаги элчихонаси томонидан Нарикбойев номидаги Қозоғистон давлат юридик университетида таҳсил олган 35 нафар ҳамюртимизнинг ватанига қайтиши ташкил этилди”, дея иқтибос келтиради ТАСС агентлиги Қобулжоновнинг сўзларини.

Ўзбекистонга қайтарилганлар Нарикбаев номидаги Қозоғистон давлат юридик университети талабаларидир.

Талабаларнинг ота-оналари номидан уларни ватанга қайтариш бўйича амалга оширилган ушбу ҳаракатлар учун Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонасига миннатдорлик билдирилгани айтилди.

XS
SM
MD
LG