Линклар

Шошилинч хабар
28 январ 2022, Тошкент вақти: 22:24

Туркманистон президенти "Дўзах эшиклари" газ кратерини ўчиришни буюрди (ВИДЕО)


Дарвоза

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов мамлакат шимоли-шарқидаги Қорақум чўлида жойлашган ва бундан 50 йил аввал ёнишни бошлаган "Дарвоза" газ кратерини ўчиришни буюрди.

Ёнғин 1971 йилдан бери давом этмоқда, объект "Дўзах эшиклари" номи билан ҳам танилган.

Газ 1971 йилда совет геологлари томонидан ёқиб юборилган. Улар газ тезда ёниб, тугашини кутишган. Бироқ, бу содир бўлмаган - кратерда газ роппа-роса 50 йилдан бери ёниб ётибди.

Туркманистон ҳукумати кратерни сайёҳлик жойи сифатида ривожлантиришни бир неча бор режалаштирган, аммо бунга эриша олмаган.

2010 йилда Бердимуҳамедов аллақачон кратерни ўчиришни буюрган, аммо номаълум сабабларга кўра унинг буйруғи бажарилмасдан қолган.

7 январ, жума куни ҳукумат йиғилишида президент Бердимуҳамедов бош вазир ўринбосари Шахим Абдраҳмоновга муаммони ҳал қилишни топширди, деб хабар берди "Туркменпортал" сайти мамлакат давлат телевидениесига таяниб.

XS
SM
MD
LG