Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:03

HRW Қозоғистонда “огоҳлантиришсиз отишма” буйруғини бекор қилишга чақирди 


Human Rights Watch халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти Қозоғистон ҳукуматини бир қатор ҳудудларда ўтказилган “аксилтеррор амалиётлари” доирасида хавфсизлик кучларига берилган “огоҳлантиришсиз отишма” буйруғини дарҳол бекор қилишга чақирди.

6 январдан бошлаб бир қатор шаҳарларда, жумладан, Олмаотада ҳам “аксилтеррор амалиётлари” ўтказилмоқда. Ички ишлар вазирлиги эълон қилган сўнгги маълумотларга кўра, 26 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлган. Уларга нисбатан "террорчилар" ва "жиноятчилар" атамалари қўлланилмоқда. Шунингдек, 18 нафар хавфсизлик ходими ва юзлаб қурбонлар ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган. Мамлакат бўйлаб 4000 дан ортиқ шахс ҳибсга олинган.

Ташкилотнинг бу борадаги расмий баёнотида айтилишича, бу чоралар “Қозоғистоннинг яшаш ҳуқуқини ҳурмат қилиш ва ҳимоя қилиш бўйича халқаро-ҳуқуқий мажбуриятларини бузади”.

HRW расмийлар “куч, хусусан, ўлимга олиб келадиган кучни фақат охирги чора сифатида қўллаши” ва тегишли идоралар “зўравонлик ва ноқонуний қотиллик ҳақидаги ҳар қандай даъволар зудлик билан, мустақил ва ҳар томонлама текширилишини таъминлаши” кераклигини таъкидлади.

"Қозоғистон мустақилликка эришганидан бери энг оғир инқирозни бошидан кечирмоқда ва дунё ҳукумат ўз халқининг асосий ҳуқуқларини ҳурмат қилишини намойиш этадими ёки йўқми, деб кузатмоқда", - дейди HRW инқироз ва можаролар бўйича директор ўринбосари Летта Тайлер.

"Қозоғистон расмийлари барча хавфсизлик кучлари инсон ҳаётини ҳимоя қилиш учун ҳаракат қилишини таъминлаши ва агар ҳимоя қилмаса, жавобгарликка тортилишини таъминлаши шарт".

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ, Европа Иттифоқи раҳбарияти, БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Қозоғистон ҳукуматига мамлакатдаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этишни сўраб, мурожаат қилган эди.

XS
SM
MD
LG