Линклар

Шошилинч хабар
21 январ 2022, Тошкент вақти: 19:50

Қозоғистон ИИВ: Ҳибс этилганлар орасида хорижликлар бор


Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги полиция томонидан 4266 киши ҳибсга олингани, улар орасида чет эл ватандошлари ҳам борлигини маълум қилди.

"Олмаота вилояти қишлоқларидан бирида 100 дан ортиқ одам қўлга олинди. Дастлабки маълумотларга кўра, қўшни давлат фуқаролари қўлга олинган", дейилади хабарда.

Ҳозирча Ички ишлар ушланган хорижликлар қайси давлатдан эканини очиқламади.

Шунингдек, Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги Жамбил вилоятидаги аҳоли пунктларидан бирида қурол-яроғ омбори топилганини эълон қилди: омборда бир нечта пулемёт ва тўппонча мусодара қилинган.

Бир кун аввал Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев ўз мурожаатида Олмаота шаҳрига “20 минг жангари ҳужум қилгани”ни айтиб, хавфсизлик кучларига одамларга қарата огоҳлантиришсиз ўқ узишга рухсат берган эди.

8 январ куни эрталаб Олмаотанинг марказий қисмида кечагидек шиддатли бўлмаса-да, отишмалар давом этди. Республика майдонида ҳарбий ва махсус техника навбатчилик қилмоқда.

XS
SM
MD
LG