Линклар

Шошилинч хабар
28 май 2022, Тошкент вақти: 15:17

Ўзбекистонда коронавирус тўлқини юз берган даврда ўлим кўрсаткичлари ошган


Бухоро шаҳри яқинидаги қабристон.Иллюстратив сурат.

Коронавирус тўлқини нисбатан сустлашган 2021 йилнинг куз ойларида ўлим кўрсаткичлари ҳам мўътадиллашган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика қўмитаси эълон қилган рақамлардан англашилади.

“2021 йилда ўлим ҳолатлари фақат охирги уч ойда (15 фоиз) камайган. Йил бошидан сентябргача ойлик кўрсаткичлар 2020 йилнинг тегишли ойларига нисбатан анча юқори эди”, дейилади Статистика қўмитаси маълумотларида.

Маълумотларга кўра, энг юқори ўлим кўрсаткичлари коронавирус пандемиясининг иккинчи тўлқини мамлакатга кириб келган 2020 йилнинг июль (17 670) ва август (21 208) ойларига тўғри келади.

Аммо Соғлиқни сақлаш вазирлиги Статқўм эълон қилган ўлим кўрсатктичларига доир сўнгги рақамларни шарҳлагани йўқ.

Маҳаллий матбуот коронавирусдан ўлим ҳоллари билан боғлиқ расмий статистикани савол остига олади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, пайшанба куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида 1 минг 186 нафар киши коронавирусга чалинган.

Сўнгги ҳафталарда коронавирусга чалиниш бўйича кундалик кўрсаткичнинг шиддат билан ошиб кетгани Ўзбекистонга Omicron штаммининг кириб келиши билан боғланмоқда.

XS
SM
MD
LG