Линклар

Шошилинч хабар
01 феврал 2023, Тошкент вақти: 13:46

БМТ Хавфсизлик кенгаши Украина билан чегарадаги Россия қўшинлари масаласини муҳокама қилади


БМТ Хавфсизлик кенгаши бугун, 31 январь куни Украина атрофидаги вазиятни муҳокама қилиш учун йиғилиши кутилмоқда.

Йиғилиш ташаббускори бўлмиш Қўшма Штатлар Россияни Украина билан чегаралари яқинига 100 минг нафардан ортиқ аскар тўплаганини тушунтириб беришга чақиряпти.

АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Линда Томас-Гринфилд Россия, афтидан, Хавфсизлик кенгаши муҳокамаси ўтказилишига тўғаноқ бўлишга уринаётганини, бироқ, Кенгаш аъзоларининг аксари Россиядан изоҳ олишга эришмоқчи эканини урғулаган. Дипломатга кўра, Россиянинг хатти-ҳаракатлари халқаро тинчлик ва хавфсизликка рахна солиши мумкин.

Россиянинг БМТдаги элчиси ўринбосари Дмитрий Полянский бундай баҳога қўшилмайди. Унинг айтишича, тарихда биринчи марта БМТ Хавфсизлик кенгашига бир аъзосининг бошқа аъзосига нисбатан “асоссиз тахминлари”ни муҳокама қилиш таклиф қилинган. Хитой йиғилиш ўтказиш масаласида ва йиғилиш мавзусида Россия вакиллари позициясини дастакламоқда.

Мунозаралар якуни бўйича бирон резолюция лойиҳасини қабул қилиш таклиф этилмаяпти. Чунки Россия вето ҳуқуқига эга ва, катта эҳтимол билан, унинг хатти-ҳаракатлари қораланган резолюция лойиҳасини Кенгашдан ўтказмаган бўлур эди.

XS
SM
MD
LG