Украина президент девони: 40 ҳарбий қурбон бўлди
Президент маъмурияти раҳбари маслаҳатчиси Алексей Арестович, Россия бошлаган ҳарбий амалиёт натижасида, шу пайтгача камида 40 ҳарбий ўлганини маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, бу ҳарбийлар асосан тонги ракета ва авиация ҳужумлари пайтида ўлган, аммо қурбонлар асл сони бундан кўп бўлиши мумкин.
У бу ҳужумлар ҳозирча украин армияси ҳарбий қудратига жиддий зарар етказа олгани йўқ.
Россия тажовузига Шарқий Европа қандай муносабат билдирди?
- Чехия бош вазир Петр Фиала лисонида Россиянинг хатти-ҳаракатларини “северен давлатга қарши ўринсиз агрессия акти” деб атади. Ҳукумат хавфсизлик кенгашининг фавқулодда йиғилишини чақирди.
- “Уруш биз ўйлаганимиздан кўра яқин. Том маънода. Уруш биз тан олишимиз мумкин бўлганидан ҳам яқинроқ. Биз Украина дастакларкан, ўз мамлакатимизни ҳимоя қиламиз”, деди Чехия ички ишлар вазири Вит Ракушан.
- Россияга хайрихоҳлиги айтиладиган президент Милош Земан изоҳ берганича йўқ. У маҳаллий вақт билан соат 11.00 да миллатга мурожаат билан чиқиши кутилмоқда.
- Венгрия ташқи ишлар вазири Петер Сийярто уруш – энг ёмон сценарий эканини айтди, бироқ Россияни тўғридан-тўғри қоралашдан ўзини тийди. Умуман, юқори мартабали венгер мулозимларидан ҳозирча ҳеч бири қораловчи мазмунда баёнот бергани йўқ. Президент Виктор Орбан бугун ЕИ лидерларининг шошилинч саммитида қатнашиш учун Брюсселга келади.
- Польшада Украинадан қачиб келаётган одамларни қабул қилиш учун махсус масканлар ташкил этилмоқда, қочқинлар овқат, тиббий ёрдам ва зарур ахборот билан таъминланмоқда. Аввалроқ Польша НАТОдан аъзо мамлакатлардан бирига таҳдид бўлган пайтда шошилинч маслаҳатлар олиш имконини берувчи 4-моддани фаоллаштиришни илтимос қилган эди.
- Латвия ҳам НАТОга айни илтимос билан чиқди ва Россияни “Украина суверенитетига, унинг халқи ва демократиясига қарши ҳарбий тажовуз”ни тўхтатишга чақирди
- Литва фавқулодда ҳолат тартибини жорий этди.
- Молдова фавқулодда ҳолат тартибини жорий этмоқда ва, президент Майя Сандуга кўра, Украинадан ўн минглаб одамни қабул қилишга тайёр. Молдова ОАВлари хабар беришича, мамлакатнинг Украина билан чегарасида ўнлаб автомобиллар тўпланиб турибди.
- Руминия медиаси хабарларига кўра, мамлакат украин қочқинларини қабул қилишни бошлаган. ОАВлар, маҳаллий ҳукумат идораларига ҳавола берган ҳолда, сўнгги кунларда Украинадан 300 га яқин киши келгани ҳақида ёзмоқда.
- Президент Клаус Йоҳаннис аввалроқ Россиянинг хатти-ҳаракатларини “халқаро қонунчиликнинг, Украина суверенитети ва яхлитлигининг қўпол равишда бузилиши” деб атаган эди.
- Болгария ташқи ишлар вазири Теодора Генчовска ҳам ўхшаш мазмунда баёнот берди.
Бомбаланган Киев. Озодлик мухбири йўллаган суратлар




Қримдан Украинага кириб келаётган ҳарбий техника
Украина чегара хизмати, Қрим ҳудудидан кириб келаётган ҳарбий машиналар муҳрланган видеоларни тақдим қилди.
Бу тасвирларни чегара постига ўрнатилган камералар қайд этган.
Чегара хизматининг маълум қилишича, Луганск, Сумск, Харьков, Чернигов и Житомир вилоятларидаги чегара постлари, соқчилар ва ўтказиш пунктларига ҳужум қилинган.
Ҳужумда артиллерия, оғир техника ва ўқотар қуроллардан фойдаланилган.