Линклар

Шошилинч хабар
15 август 2022, Тошкент вақти: 02:55

Уруш бошланди: Путин Украинада махсус ҳарбий амалиёт эълон қилди (ВИДЕО)

  • 24 февраль тонгда Россия армияси Украинага ҳужум бошлади.
  • Ҳужум, Владимир Путин Донбасда махсус амалиёт ўтказилишини эълон қилиши биланоқ амалга оширилди.
  • Путин, Донецк ва Луганк ҳудудидаги украин ҳарбийларини қуролни топширишга чақирди.
  • Россия қўшинлари, бу икки айирмачи республика раҳбарларининг "сўрови билан" киритилди.
  • 21 февраль куни Россия, Украина шарқидаги икки айирмачи республикани мустақил, деб тан олган.
  • Украинада фавқулодда ҳолат жорий этилди, мамлакат бўйлаб кенг кўламли хакерлик ҳужуми кузатилмоқда.
  • НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг, бу ҳужумни "халқаро ҳуқуқнинг қўпол равишда бузилиши" деб қоралади.
  • Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Украинада 4300 га яқин фуқаро борлиги, ёрдам кўрсатилаётганини билдирди.

Путин Украина шарқида ҳарбий амалиёт эълон қилди

Россия президенти Владимир Путин “ДХР” ва “ЛХР” илтимоси ортидан 24 февраль тонгида Донбассда махсус амалиёт ўтказишни бошлаш қарорига келганини эълон қилди. У Украина ерларини ишғол қилиш Россия режасига кирмаслигини урғулаган. Путин украиналик ҳарбийларни қуролини ташлаб, “уйга йўл олиш”га чақирган.

“БМТ уставининг 51-моддасига мувофиқ, Россия Федерация кенгашининг санкцияси билан махсус ҳарбий амалиёт ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилдим… Биз Украинани демилитаризация ва денацификация қилишга уринамиз”, деган Путин “Россия-24” телеканали эфирида. У мазкур масала бўйича “парламентнинг яхлит позицияда бўлиши”га умид қилаётганини қайд этган.

Донбассдаги амалиёт хусусида гапирар экан, Путин “тинч аҳоли вакиллари, шу жумладан Россия Федерацияси фуқароларига қарши кўплаб қонли жиноятларни содир этганларни судга тортишга ҳаракат қиламиз”, деб айтган.

“Россияга тўғридан-тўғри ҳужум қилиш муҳтамал агрессор учун ер билан яксон бўлиш ҳамда аянчли оқибатлар келтиришига ҳеч кимда шубҳа бўлмаслиги лозим”, дея таъкидлаган президент Путин.

Бу орада Мариуполда отишмалар кузатилаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Россияпараст айирмачилар Донецкда отишмалар бўлаётгани ҳақида ёзишмоқда. “Новости Донбасса” агентлиги хабарига кўра, “жанговар ҳаракатлар” ҳозирча шаҳар ташқарисида олиб борилмоқда.

ЕИ Россия банклари ва жисмоний шахсларга санкция қўллади

Европа Иттифоқи “ЛХР” ва “ДХР” бўлгинчи ҳудудлари мустақиллиги тан олиниши туфайли санкцияга учраган россияликлар ва ташкилотлар рўйхатини эълон қилди.

Рўйхатда жисмоний шахслардан мудофаа вазири Сергей Шойгу, президент администрацияси раҳбари Антон Вайно, Давлат Думаси спикерининг ўринбосари Пётр Толстой, Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова, RT телеканали раҳбари Маргарита Симоньян, телебошловчи Владимир Соловьёв, News front медиахолдинги раҳбари Константин Книрик, шунингдек “троллар фабрикаси” номи билан машҳур “Интернет-тадқиқотлар агентлиги” ташкилоти қайд этилган. Шу билан бирга, ҳукумат раисининг ўринбосари Дмитрий Григоренко, РФ Ташқи иқтисодий банки раиси Игорь Шувалов, тадбиркор Евгений Пригожиннинг онаси ва хотинига нисбатан ҳам санкция қўлланган.

Чекловлар Россиянинг Қора денгиз флоти қўмондони, Ҳарбий-космик кучлар бош қўмондони, Ҳарбий-денгиз флоти бош қўмондони ва қуруқликдаги қўшинлар бош қўмондонига ҳам тааллуқли. Ташкилотлардан “Россия” банки, “Промсвязбанк” ҳамда Ташқи иқтисодий банк рўйхатга киритилган.

ЕИ 23 февраль куни Россияга қарши санкциялар туркумини маъқуллади

Чеклов чоралари активларни “музлатиш”ни, санкциядаги шахслар ва ташкилотларга маблағ беришни тақиқлашни назарда тутади. Уларга ЕИ ҳудудига кириш ва уни транзит билан кесиб ўтиш ман этилган.

Бундан ташқари, Евроиттифоқ Россиянинг давлат қарзига нисбатан ҳам санкция қўллаб, унинг ЕИ капитали ва молия бозорига киришини чеклаб қўйган. Янги санкциялар туркуми Евроиттифоққа аъзо мамлакатларга бўлгинчи “ДХР” ва “ЛХР” билан ҳар қандай иқтисодий алоқалар олиб боришни тақиқлайди.

23 февраль куни Қўшма Штатлар “Шимолий оқим-2” газ қувури оператори бўлмиш Nord Stream 2 AG ширкатига ва унинг раҳбарларига қарши санкциялар жорий этган.

22 февраль куни Буюк Британия Россиянинг бешта банки ва Путиннинг дўстлари ўлароқ танилган уч миллиардер – ака-ука Ротенберглар ва Геннадий Тимченкога нисбатан санкциялар қўллаганини эълон қилган.

Ўша куни АҚШ президенти Байден Россия элитаси вакиллари, уларнинг оила аъзолари ҳамда икки банкка нисбатан санкциялар жорий этилишини билдирган.

Украина президенти Россия фуқароларига мурожаат қилди

Украина президенти Владимир Зеленский 24 февралга ўтар кечаси Россия қуролли босқини хавфи важидан мурожаат билан чиқди. Мурожаатдан бир неча соат олдин ўзини “ДХР” ва “ЛХР” деб атовчи бўлгинчи ҳудудлар раҳбарлари Украина армиясига қарши курашда Россиядан ҳарбий ёрдам сўраган эди.

Зеленский мамлакатда фавқулодда вазият жорий этилгани, шунингдек Ғарб мамлакатлари томонидан Россияга қарши қўлланган санкциялар ҳақида гапирган.

Мурожаатда Зеленский асосан рус тилида сўзлаган. У, ўз таъбирича, президент эмас, Украина фуқароси сифатида Россия фуқароларига мурожаат қилган. Зеленскийга кўра, чегарада 200 мингга яқин россиялик аскар тўпланиб турибди, улар тез орада ҳужумга ўтиши, бунинг натижасида Европа қитъасида катта уруш бошланиши мумкин.

“Сиздаги янгиликларда кўрсатилаётган Украина ва реал ҳаётдаги Украина – бу бошқа-бошқа мамлакатлар”, деган Зеленский украинлар миллатчи эмаслиги ва уларда рус маданиятига нафрат йўқлигини урғулар экан.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG