Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 15:32

Уруш бошланди: Путин Украинада махсус ҳарбий амалиёт эълон қилди (ВИДЕО)

  • 24 февраль тонгда Россия армияси Украинага ҳужум бошлади.
  • Ҳужум, Владимир Путин Донбасда махсус амалиёт ўтказилишини эълон қилиши биланоқ амалга оширилди.
  • Путин, Донецк ва Луганк ҳудудидаги украин ҳарбийларини қуролни топширишга чақирди.
  • Россия қўшинлари, бу икки айирмачи республика раҳбарларининг "сўрови билан" киритилди.
  • 21 февраль куни Россия, Украина шарқидаги икки айирмачи республикани мустақил, деб тан олган.
  • Украинада фавқулодда ҳолат жорий этилди, мамлакат бўйлаб кенг кўламли хакерлик ҳужуми кузатилмоқда.
  • НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг, бу ҳужумни "халқаро ҳуқуқнинг қўпол равишда бузилиши" деб қоралади.
  • Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Украинада 4300 га яқин фуқаро борлиги, ёрдам кўрсатилаётганини билдирди.

Песков: “Украинани демилитаризация қилиш” асосий мақсад

Дмитрий Песков Украинада ҳарбий амалиёт бошланганига изоҳ берди. У яна бир бор амалиётдан мақсад “Украинани демилитаризация қилиш” эканини такрорлади.

“Мақсадлар президент томонидан айтилганди – Украинани демилитаризация ва денацификация қилиш. (Қуролсизлантириш ва нацизм ғояларини йўқ қилиш, демоқчи – Таҳр). Униси ҳам, буниси ҳам бизнинг давлатимизга ва халқимизга рахна солади”, деди Песков.

У “Украинани демилитаризация қилиш” унинг ҳарбий салоҳиятини зарарсизлантиришни англатишини, кейинги пайтларда мамлакат чет мамлакатлар томонидан фаол қуроллантирилганини айтди.

Айни чоғда Песков юз бераётган воқеаларни оккупация (босиб олиш) деб атаб бўлмайди, деб ҳисобламоқда. “Айни ҳолатда бу сўз бу ерда ноўрин қўллашяпти”, деди Кремль воизи.

Киев яқинида 3 та рус ҳарбий вертолёти уриб туширилди

Киев расмийлари, Украина мудофаа кучлари Гостомель аэродроми яқинида Россиянинг 3 та ҳарбий вертолётини уриб туширганини маълум қилди.

Украина ИИВ берган маъумотга кўра, бу ҳудуд яқинига рус десантлари ташланган ва улар аэродромни олишга уринган.

Киевдвн 30 километр нарида ҳануз жанг ҳаракатлари бормоқда.

Яксон қилинган Россия ҳарбий техникалари

Рейтер: SWIFTдан узиб қўйиш – Россияга қарши санкциялар туркумида бўлмайди

Европа Иттифоқи (ЕИ) Россияни Украинада ҳарбий амалиёт бошлагани муносабати билан SWIFT банк тизимидан узиб қўйиш чораларини кўрмоқчи эмас, деб хабар беради Рейтер ЕИдаги бир неча манбасига таянган ҳолда.

Украинага бостириб киргани учун Россияни SWIFTдан узиб қўйиш ташаббуси Болтиқмамлакатларидан чиқди. Чехия президенти Милош Земан ҳам буни янги санкциялар туркумига киритишга чақирди. Бироқ, агентлик таъкидлашича, бошқа мамлакатлар ҳозирча бунга тайёр эмас.

ЕИ мазкур қадам нафақат Россия банкларига, балки Европадаги кредиторларига ҳам зарба бўлади, деб ҳисобламоқда.

SWIFTдан узилган тақдирда кредиторлар Россиядан ўз маблағларини қайтариб ололмаслиги мумкин. Қолаверса, Россия банк тўловлари тизими муқобилини яратган, дейилади Рейтер хабарида.

“Ҳозирда биз учун устувор нарсалар бу суръат ва муросадир”, деган Рейтер манбаси бўлмиш ЕИ мулозими. Унинг фикрича, айни пайтда Россияни SWIFTдан узиб бўлмайди, чунки бундан Европа ҳам зарар кўради.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG