Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:38

Пентагон Украинага яна 300 миллион долларлик қурол ва жиҳозлар етказиб беради


АҚШ Мудофаа вазирлиги Украинага 300 миллион долларлик қурол ва ҳарбий жиҳозлар етказиб беради.

Бу ҳақда Reuters агентлиги ва The New York Times нашри Пентагондаги аноним манбаларига асосланиб хабар берди.

Ёрдам пакетига лазер билан бошқариладиган ракеталар, камикадзе дронларининг янги партияси, Puma разведкачи дронлари, дронга қарши қуроллар, зирҳли машиналар, пулемётлар, ўқ-дорилар, тиббий буюмлар киради, дея хабар беради Reuters агентлиги.

Бундан ташқари, The New York Times нашри аноним манбага таяниб, АҚШнинг Европадаги иттифоқчилари ихтиёрида бўлган совет танкларини Украинага юбориш режалари ҳақида хабар берди.

XS
SM
MD
LG