Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:42

Украинада бедарак йўқолган фотожурналистнинг жасади топилди


Прокуратура маълумотига кўра, рус аскарлари Гута қишлоғида Левинни икки ўқ билан ўлдирган.
Прокуратура маълумотига кўра, рус аскарлари Гута қишлоғида Левинни икки ўқ билан ўлдирган.

Украинанинг Киев вилоятида уч ҳафта илгари бедарак йўқолган украиналик фотожурналист Макс Левиннинг жасади топилди.

Бу ҳақда Украина прокуратураси хабар берди.

Прокуратура маълумотига кўра, рус аскарлари Гута қишлоғида Левинни икки ўқ билан ўлдирган.

Левин уруш жиноятларини ҳужжатлаштириш учун Гутага борганди.

Мазкур ҳолат юзасидан уруш қонунларини бузиш (Украина Жиноят кодексининг 438-моддаси) моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Левин билан бирга уруш оқибатларини ҳужжатлаштириш учун борган ва айни пайтда ғойиб бўлган фотосуратчи Алексей Чернишевнинг тақдири ҳали ҳам номаълум.

XS
SM
MD
LG