Линклар

Шошилинч хабар
27 май 2022, Тошкент вақти: 10:51

Беларусда КГБнинг икки зобити россияликлар ўрнатган мина портлашидан ҳалок бўлди


Беларусда КГБнинг Гомел вилояти бўйича департаментининг икки зобити рус қўшинлари ўрнатган танкга қарши мина портлаши оқибатида ҳалок бўлди, деб ёзади "Наша Нива" нашри манбасига таяниб.

Россия 24 февралда Украинага бостириб кирди. Жанглар бир ойдан ортиқ вақтдан бери давом этмоқда.

Беларусь, қўшни Украина ва Россия урушда расман иштирок этмайди, рус қўшинлари унинг ҳудудидан Киевни ўққа тутадиган артиллерия базаси сифатида фойдаланади, ярадор рус аскарлари Беларус касалхоналарида даволанади.

"Россия тузилмаси Гомел вилоятидаги ўрмонда, Полесский экологик қўриқхонаси ҳудудида лагер қурди. Улар ўз позицияларини ташлаб кетишди, ҳатто бир неча қути ўқ-дориларни ҳам унутишди.Шу лагерда мина портлаб кетган, Беларус КГБсининг икки зобити ҳалок бўлган", деб хабар берди "Наша Нива" нашри манбасига иқтибос келтирган ҳолда.

"Озодлик" радиосининг Беларус хизмати 5 апрел куни Мозирда (Гомел вилоятидаги шаҳар) КГБ ходимлари дафн маросими бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эди.

Ҳозирча КГБ зобитларининг ўлими ҳақида расмий маълумот йўқ.

XS
SM
MD
LG