Линклар

Шошилинч хабар
26 май 2022, Тошкент вақти: 02:53

Рус аскарлари Харьковдан суриб чиқарилмоқда. Россия қатл қилган аҳолининг жасадлари топилди. Уруш хроникаси

12 май: Урушнинг 78-куни

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши Россия аскарлари чекинганидан сўнг Киев вилоятида минглаб кишиларнинг жасадлари топилгани тўғрисида билдирди.

АҚШ ҳукумати Украинага Россияга оид разведка маълумотларини тақдим этишдаги айрим чекловлар тўғрисидаги қўлланмани тасдиқлади.

Украина Қуролли кучлари Бош штаби Харьковнинг шимолидаги Питомник қишлоғи Россия босқинчиларидан озод қилинганини билдирди.

Рим папаси Франциск 11 май куни Ватиканда “Азов” полки жангчиларининг рафиқаларини қабул қилди.

Чехия парламентининг юқори палатаси Россия армиясининг Украинадаги хатти-ҳаракатларини геноцид деб тан олиш ҳақида қарор қабул қилди.

Херсондаги истилочи кучлар вакили минтақани Россия таркибига киритмоқчи эканларини билдиришди

Херсонликлар томонидан Россия истилосига қарши ўтказилган норозилик намойишларидан бири, 2022 йил 20 марти
Херсонликлар томонидан Россия истилосига қарши ўтказилган норозилик намойишларидан бири, 2022 йил 20 марти

Украинанинг истило қилинган Херсон вилоятига Москва томонидан раҳбар этиб тайинланганлар вилоятни Россияга ҳудудига қўшиб олиш илтимоси билан президент Владимир Путинга мурожаат қилишмоқчи. Бу ҳақда Россия томонидан тайинланган Херсон вилоят ҳарбий-фуқаровий маъмурияти раҳбарининг ўринбосари Кирилл Стремоусов маълум қилган.

Аввалроқ ҳукмрон “Единая Россия” партияси кенгаши котиби Андрей Турчак Херсонга ташрифи чоғида Россия бу ерда “абадий” қолишини билдирган.

Кремль урушдан кейин Украина ҳудудларини аннексия қилишни режалаганини расман рад этмоқда. Иддаога кўра, “махсус амалиёт”дан мақсад россияпараст айирмачилар ўз ҳудуди деб эълон қилиб олган Луганск ва Донецк вилоятлари устидан назорат ўрнатиш бўлган.

Қатор нашрлар Москва Херсон вилоятида ҳам ўзи томонидан бошқарилувчи айирмачи тузилма — Херсон халқ республикасини тузмоқчи эканини ёзиб чиқишган. Кирилл Стремоусов 11 май куни РИА “Новости” агентлигига у ерда республика ташкил этиш режаланмаётганини маълум қилган.

“Херсон шаҳри Россия ҳудудидир, Херсон вилояти ҳудудида ҳеч қанақа ХХР тузилмайди, ҳеч қанақа референдум ўтказилмайди”, дея билдирган Стремоусов.

Унга кўра, йил охиригача истилочи маъмурият минтақани Россия қонунчилигига ўтказиш ниятида.

Киев “Азовстал”дан ярадорларни эвакуация қилиш бўйича Россияга берилган таклиф очиқлади

Ирина Верешчук
Ирина Верешчук

Украина бош вазири ўринбосари Ирина Верешчук “Азовстал” заводи ҳудудидан ярадор ҳарбийларни эвакуация қилиш бўйича Россияга таклиф қилинган вариантни очиқлади.

“Биз гуманитар йўлак бўйича “Азовстал”дан оғир ярадор бўлган йигитларимизни олиб чиқиб кетамиз. Айни пайтда асирларни алмашиш бўйича стандарт тартиб-таомилга кўра асирга тушган россияликларни қайтарамиз”, деб ёзган киевлик мулозима.

Верешчук шу каби формула асосидаги музокаралар давом этаётганини, бироқ ҳали бир қарорга келинмаганини қўшимча қилган.

Чехиялик 103 нафар фуқарога Украинада жанг қилишга изн берилади

Чехиянинг 103 нафар фуқаросига Украина Қуролли кучлари сафида хизмат қилишга рухсат берилади. Украинага кўнгилли бўлиб урушга кетиш учун қарийб 400 киши ариза топширган.

Мамлакат қонунларига мувофиқ, чехияликларга чет давлат қўшинларида хизмат қилиш тақиқланган, бироқ улар истисно тариқасида шундай илтимоснома билан мурожаат қилишлари мумкин. Бу каби аризалар Чехиянинг Мудофаа, Ички ва Ташқи ишлар вазирликлари томонидан кўриб чиқилади, сўнгра эса президент аппаратига топширилади.

Чехия президенти Милош Земан ҳозиргача бундай аризаларнинг 103 тасини маъқуллаган, қолганлари ҳали вазирликларда кўриб чиқилмоқда. Рухсатномани Чехия бош вазири Петр Фиала ҳам тасдиқлаши лозим. Фиаланинг вакили бош вазир келиб тушган ҳужжатларнинг ҳаммасини имзолашини билдирган.

БМТ Украинада тинч аҳоли ўртасида қурбонлар сони қарийб 3,5 минг нафарга етганини билдирди

Россия армияси Украина ҳудудига бостириб кирганидан буён бу мамлакатда 238 нафар бола дохил камида 3 минг 496 нафар тинч аҳоли вакили нобуд бўлган. Бу ҳақда маълум қилган БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари идораси Украинадаги урушда яна 3 минг 760 нафар тинч аҳоли вакили ярадор бўлганини очиқлаган.

БМТ вакиллари қурбон бўлганларнинг ҳақиқий сони бундан кўп бўлиши мумкинлиги, бироқ маълумот тўплаш билан боғлиқ қийинчиликлар туфайли ҳақиқий рақамни аниқлашга имкон бўлмаётганини қўшимча қилишган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG