Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 22:40

Баҳодирхон Элибоев, инсон ҳуқуқи ҳимоячиси, журналист


Россия босқини: Гапириш фурсати

Россиянинг Украинага расман эълон қилинмаган уруши ҳозирнинг ўзида ўн минглаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлди. Путин Украинага тажовузни уруш эмас, балки "махсус ҳарбий амалиёт" деб атаган ва рус матбуотида "уруш" сўзини расман тақиқлаган.

Ўзбекистон ҳукумати бу борада "нейтрал" позицияни эгаллаган; расмий баёнотларда фақат "Украинадаги вазият" ҳақида сўз боради.

Аммо СССР парчаланиши арафасида фаол фуқаролик позициясига эга бўлган, мустақиллик учун курашган ўзбек зиёлилари-чи? Улар Украинадаги уруш ҳақида қандай фикрда? Урушнинг Ўзбекистон ва минтақа учун оқибатлари қандай бўлади?

Озодлик ўзбек зиёлиларининг бу борадаги фикрларини сўради.

"Бу уруш. Сўзсиз уруш бу! Бу масалада Россия ОАВси айтаётган фикрларга қўшилиб болмайди. Қанақа операция ҳақида гап кетади агар бошқа бир суверен давлат ҳудудига бостириб кириш ҳақида гап кетаётган болса.

Путин ахборот урушига етарлича баҳо бермади. Умуман Собиқ Иттифоқ давлатлари ҳамма нарсани куч ҳал қилади деб ахборот майдонига етарлича эътибор бермайдилар. Агар гап Украинадаги рус миллатли фуқароларга бўлган зулм ва дискриминация ҳақида кетганида 8 йил давомида бу ҳақда бонг уруши керак эди. Шундай қилиши керак эдики, 8 йил давомида Украинадаги этник озчиликка нисбатан руҳий, сиёсий ва бошқа барча кўринишдаги босимлар бўлаётганини дунё жамоаатчилиги билиб бориши керак эди. Афсуски, собиқ тузумдагилар доим ўз халқини халқаро сиёсатдан узоқ ушлаб келишган. Ва бу Россияни ахборот урушида мағлубиятига сабаб бўлди. Энди у денацификация шиори остида кириши жуда кўпчиликда ҳайронликка сабаб бўлиши аниқ эди.

Ёки худди шу мантиқдан, айримлар биладики Ғарб Украинани бундай урушга олдиндан тайёрлаб келган. Ҳарбий дарслар ўтиб, керакли қуролларни ишлатишдан сабоқ бериб келган. Ҳатто инсониятга қарши вируслар ишлаб чиқиш ҳақидаги гаплар кўтариляпти. Биолабораторияларни Ҳантер Байден ва бошқа Ғарбдаги элитага алоқадор кишиларнинг молиялашиши хавотирли. Бу масалада ҳам етарлича ахборот тарқатилмагани учун демилитаризация деган гаплари кўпчиликка ғалати эшитилди.

Ҳар қандай урушга ҳар қандай ақли бор одам қарши чиқиши аниқ. Гап бу ерда фақат Украина-Россия ўртасидаги урушда эмас. Бизга таниш бўлмаган майда давлатлар орасида уруш бўлсаям соғлом фикрли одам бунга қарши гапириши аниқ. Лекин бу уларнинг позицияси қандайлигини билдирмайди. Путин ҳам, Зеленский ҳам, Байден ҳам урушга қаршимиз дейди. Лекин уруш давом этаверади. Демак, гап урушда эмас, унинг сабабларида экан. «Нега бу уруш келиб чиқди?» деган саволга жавоб топилса, ҳаммаси аён бўлади-қолади.

Ўзбекистон ташқи сиёсатда фикр фаолларини босимга олганича йўқ. Ҳар ким ўзи тўғри деб билган позициясида фикрини билдирмоқда. Кимдир бу урушда қарши томонлар сифатида Россия ва Украинани эмас, балки Ғарб ва Россияни кўряпти. Украинага Ғарбнинг қармоғига илиниб қурбон бўлаётган мамлакат деб қараяпти.

Фикрлар турличалиги шу урушда янаям яққол кўриниб қолди. Назаримда, Ўзбекистон ҳукумати ёзарларнинг муносабатларига ортиқча эътибор беришмаяпти. Чунки ҳар ким ўзи маъқул кўрганнинг томонида туради ва ҳукумат қайси бирининг оғзини ёпади? Ғарб деса миллионлаб мигрантлар бор ва Ватандаги қанча оила шу Россия таклиф қилган иш ўринлари орқали қозонини қайнатмоқда. Америка уммон ортидан келиб бизга ёрдам берармиди дегувчилари ҳам бор. Афғонистондаги қочишдан кейин Америкага ишонч пасайган.

Ғарбнинг истаган пайтда ўзидаги пулларни музлатиб қўйиши мумкинлиги бошқа давлатларни ҳам ўйлантириб қўйгани ҳақида гаплар бор.

Бошқа мамлакатлар деганда қайси давлатлар назарда тутилаётгани муҳим. Бугун дунё тартиби ўзгараётган палладамиз. Ғарб истаган пайтда ўзига эътироз билдирган ёки қарши чиққан давлатга босим қила оладиган кунлардамиз. Мисол учун Туркияни олайлик. Америка Юнонистон ва Туркияга бир хил муносабатдами? Сурия ва Ироқ шимолидаги «Пенcэ Килит» ҳарбий операцияси орқали Американинг ПКК ва ЙПД нинг қўллаётганига қарши чиқяпти. Эвазига Америак Юнонистонни гиж-гижлаш билан овора. Қолаверса туркларни арманларга нисбатан геноцид қилганлигини гапириб юрибди. Бу НАТОнинг аъзоси болган Туркияга нисбатан хавотирли сиёсат деб қаралади. Мақсади эса яқин ойларда аниқ бўлади ҳам.

Ёки Араб давлатларини олайлик, у ерда ҳам худди шундай ҳолат кузатилмоқда. Покистон Россия билан муносабатларини тиклайман деса озига ҳайрихоҳ болган одамни ҳукумат тепасига келтириб қўйди.

Хитойнинг Тайван бошоғриғини айтмасаям бўлади энди.

Африкадаги кўплаб давлатлар Украинадаги воқеалар орқали оўларига бўлган зулмларни эслашмоқда.

Шунинг учун Туркия президенти «дунё 5 тадан катта» деган иборани ишлатди. Яъни бундан кейин дунё сиёсатини бешаланг ҳал қилмайсан деган ўзига хос хабарни йўллади.

Бири истаса Косовони мустақиллигини тан оларкан, бошқаси Донбассни тан оларкан... Зўрку а?! У давлат халқлари нимани хоҳлайди, биров суриштирмайдиям.

Ахборот уруши авжига чиққан пайтида имкон қадар ҳушёр болиш керак. Сиз билан биз ахборот яратувчилармиз. Ахборотни еб кетадиганлардан эмасмиз. Шундай экан, қайси ахборот қаердан чиқяпти ва қачон чиқяпти қарашимиз керак. Украина ёки унга ҳайрихоҳ давлатданми? Россия ёки унинг манфаатларига хизмат қилувчи томондан чиқяптими? Буларга қарашимиз керак бўлади. Шунинг учун уруш пайтида воқеа жойларига имкон қадар ўта холис болган тарафларни жалб қилиш керак. Европа мутахассисларини жалб қилиш бу ҳали холислининг белгиси эмас. Чунки 40 тача Европа давлати бирлашиб Россияни қанақа қилиб тиз чўктирсак экан деб бош қотириб турганда улардан холис фикр чиқишига шубҳа бор. Ёки Украинани қанақа қилиб енгсам экан деб турган Россия комиссиясининг холислигига ростдан шубҳа болиши аниқ".

XS
SM
MD
LG