Линклар

Шошилинч хабар
03 июл 2022, Тошкент вақти: 01:36

Камолиддин Раббимов, мустақил сиёсатшунос


Россия босқини: Гапириш фурсати

Россиянинг Украинага расман эълон қилинмаган уруши ҳозирнинг ўзида ўн минглаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлди. Путин Украинага тажовузни уруш эмас, балки "махсус ҳарбий амалиёт" деб атаган ва рус матбуотида "уруш" сўзини расман тақиқлаган.

Ўзбекистон ҳукумати бу борада "нейтрал" позицияни эгаллаган; расмий баёнотларда фақат "Украинадаги вазият" ҳақида сўз боради.

Аммо СССР парчаланиши арафасида фаол фуқаролик позициясига эга бўлган, мустақиллик учун курашган ўзбек зиёлилари-чи? Улар Украинадаги уруш ҳақида қандай фикрда? Урушнинг Ўзбекистон ва минтақа учун оқибатлари қандай бўлади?

Озодлик ўзбек зиёлиларининг бу борадаги фикрларини сўради.

"Россиянинг Украинага бостириб кириши, кўпчилик қатори менга ҳам мутлақ кутилмаган ходиса бўлди. Бу хабарни эшитиб, шокка тушган эдим. Бу, иккинчи жаҳон уруши тугаганидан буён, йирик авторитар давлатнинг йирик бир демократик давлатга биринчи марта ҳарбий бостириб кириши эди.

РФ ўзининг бу ҳаракатларини ҳалқаро қонунлар, БМТ Хавфсизлик Кенгашининг резолюциялари, глобал жамоатчилик фикрини ишонтириш каби қадамлар билан асосламади.

Қолаверса, расмий Кремль “Биз ҳеч қачон Украинага бостириб кирмаймиз. Биз ўз ҳудудимизда ҳарбий машқлар олиб бормоқдамиз!” дея, дунё ҳамжамиятини муттасил алдаб келди.

Бугунги Украинадаги урушнинг кўплаб мезонлари мавжуд. Биринчидан, Украина ўзининг тарихий хавфсизлиги учун РФдан масофаланишга, НАТОга аъзо бўлишга интилди. Европа Иттифоқчига аъзо бўлиш орқали, эркин ва фаровон яшаш - Украина халқининг миллий орзусига айланди. Чунки, кейинги асрларда Украина ҳам, Чор Россияси ва собиқ СССРнинг сурункали босимлари, азобларини татиб кўрди.

Иккинчидан, бу урушнинг яна бир мезони – бу, бугунги Москванинг фундаментал империалистик руҳияти ҳисобланиб, глобал дунёда Россия ўзининг яшовчанлигини таъминлаш учун, ўзининг янги форматдаги империясини тиклаш ниятида эканлиги, яширилмайдиган ҳақиқатлардан ҳисобланади. Шунинг учун ҳам, бугунги Украинадаги уруш, жумладан, постсовет ҳудудида ўз мустақиллигини қўлга киритган янги мустақил давлатларнинг мустақиллиги учун ҳам урушдир. Агар бу урушда Украина тезда енгилганида ва Москва Украина устидан тўлиқ назоратни қўлга киритганида, кейинги қадамлар, албатта бошқа давлатларга, жумладан, Қозоғистон ва МОнинг бошқа мамлакатларига қаратилган бўларди. Украинадаги бу урушнинг чўзилиб кетиши, Москванинг холсизланиб бошлаши – мустақил давлатлар учун жуда катта яхши янгилик ҳисобланади.

Учинчидан, бу урушнинг пировард мақсади – америкапараст дунёни парчалаш, янчиб ташлаш, коллектив ғарбни парокандаликка мажбурлаш ҳисобланади. Яъни, бу урушнинг замирида дунёқарашлар тизими, қадриятлар ётади. Авторитар Россиянинг либерал Украина ва ғарбга уруш очишининг сабаби, Россия давлатчилиги эркинлик орқали ўзини сақлаб қолишига, рақобатбардош бўлишига ишонмаслиги ҳисобланади".

XS
SM
MD
LG