Линклар

Шошилинч хабар
03 июл 2022, Тошкент вақти: 00:29

Бахтиёр Шоҳназар, ҳуқуқшунос, таржимон


"Ўрусия эркин давлатга бостириб киргани етмагандек, куппа-кундузи уялмай-нетмай, унинг ерларини қароқчилик йўли билан битта-битталаб ўзига қўшиб оляпти.

Зотан, шундай бўлиши олдиндан аниқ эди. Путлерга кўра, нима эмиш - бу тупроқларда азалдан ўрислар яшаганмиш.

Россия босқини: Гапириш фурсати

Россиянинг Украинага расман эълон қилинмаган уруши ҳозирнинг ўзида ўн минглаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлди. Путин Украинага тажовузни уруш эмас, балки "махсус ҳарбий амалиёт" деб атаган ва рус матбуотида "уруш" сўзини расман тақиқлаган.

Ўзбекистон ҳукумати бу борада "нейтрал" позицияни эгаллаган; расмий баёнотларда фақат "Украинадаги вазият" ҳақида сўз боради.

Аммо СССР парчаланиши арафасида фаол фуқаролик позициясига эга бўлган, мустақиллик учун курашган ўзбек зиёлилари-чи? Улар Украинадаги уруш ҳақида қандай фикрда? Урушнинг Ўзбекистон ва минтақа учун оқибатлари қандай бўлади?

Озодлик ўзбек зиёлиларининг бу борадаги фикрларини сўради.

Лекин, Ўрусия халқаро ҳуқуқ нормаларини юзсизларча бузаётганини очиқ кўр ўрисқуллар кўрмаяпти.

Биринчидан, БМТ аъзоси бўлган давлатлар бошқа давлатларга бостириб кирмаслик, ерларини ўзига қўшиб олмаслик мажбуриятини олишган.

Иккинчидан, 1991 йили Советлар Бирлиги тарқалиб кетганидан кейин, Ўрусия барча собиқ республикалар билан келишувлар тузган ва Кремл уларнинг северенитети, ҳудудий яхлитлигини тан олган.

Учинчидан, 1994 йили Украина ядро қуролидан воз кечиб, ракеталарни Ўрусияга ўтказиб берган. Эвазига, Кремл Украинанинг хавфсизлигига раҳна солмаслик мажбуриятини олган.

Тўртинчидан, бирорта давлат бошқа давлатнинг ички ишларига аралашиши мумкин эмас. Шунинг учун, 2010 йили Ўшда ўзбеклар қирғин қилинганида Ўзбекистон уларни ҳимоя қилиш учун суверен давлат Қирғизистонга ўз армиясини киритолмаган. Агар зулм кўрганлар орасида Ўзбекистон паспортига эга бўлган кишилар бўлганида, балки Қирғизистон уларнинг хавфсизлигини таъминлай олмагани учун қўшин киритишга асос бўлар эди.

Бешинчидан, Донбассда саноатни ривожлантириш учун юз минглаб ўрис Ўрусия қишлоқларидан кўчириб келтирилган ва украинлар сиқиб чиқарилган. Бундай ҳолат Ўзбекистонда ҳам бўлган: саноат ишхоналарида асосан ўрислар ишлашган. 2014 йилдан кейин Донбасснинг ўрис аҳолисигаям жадаллик билан ўрис паспортларини бериш йўлга қўйилди. Ўрусия Қримни қўшиб олганидан кейин, у ердаги аҳолига ўрис паспортлари бера бошлади. Украина паспорти билан қолганлар мактабни битиришига рухсат берилмади. Автомобилларни украин давлат рақами билан бошқарган кишиларга қўшимча солиқ солинди. Қримнинг туб аҳолиси бўлган қрим татарларнинг кўпгина ҳуқуқлари тортиб олинди.

Энди ўзингиз хулоса чиқаринг: "Путлер" Украина шарқи ва Қримни "Ўрусиянинг азалий тупроқлари" деганида, Қрим 1854-йилга келибгина ўрислар қўлига ўтганини билмайди дейсизми?!

Украина украин халқининг миллий давлатидир. Совет даврида украинларнинг катта қисми ўрислашиб, украинча гаплашмай қўйган. Яна миллионларча киши украин ва ўрис тиллари қоришмасида гаплашади. Украинча гапирадиганлар асосан ғарбда яшайди. Украин халқи ўрисча ўрнига украин тили бутун давлат ҳудудида эркин қўлланилиши кераклигини айтишса, бу фашизм деб аталадими?!

Ҳар қандай миллий мамлакатда давлатнинг расмий тили бўлади. Давлат тилини билиш юртдошларга ҳаётнинг ҳар соҳасида чексиз имкониятлар беради. Буни яхши англаган Қозоғистонда мактабларда таълим тўлиқ қозоқ тилига ўтказиляпти. Украина ҳам шу йўлни танлаганди. Бунинг учун, миллионларча одам фашист партиясига хайрихоҳ бўлган, фашистлар давлат Думасида депутат бўлиб ўтирган Ўрусия Украинани фашизмда айблагани бемаъниликдан бошқа нарса эмас.

Украинада ўрислар ҳуқуқи ҳеч қачон чекланмаган. Улар ўрис тилини истаган ерда ишлатишади. Лекин, яшаётган давлат номи Украина экан, украин тилини ҳурмат қилишлари зарур. Бўлмаса, ёлғончилар қироли Путлернинг ноғорасига ўйнайвериб, бир куни оёқлари юролмайдиган даражага тушиб қолиши мумкин".

XS
SM
MD
LG