Оқсоқоллар сайлови: Ҳокимлар сайлов устида тўқмоқ билан турибди!
Озодлик таҳририятига Ўзбекистонда бўлиб ўтган маҳалла раислари сайловлари масаласида 100дан зиёд шикоятлар келиб тушди. Сайловлар натижалари билан норози бўлганлар айнан ҳокимият вакилларининг аралашуви сайлов жараёнида адолатсизлик ва қонунбузарликларни келтириб чиқарганидан арз қилди.