“Пахтакор”да журналистлар калтакланди, тош отган мухлислар ушланди
11 июн куни Тошкентнинг Пахтакор стадионига киришда Ички ишлар ва Миллий гвардия ходимлари томонидан икки журналист калтакланди. Ички ишлар ходимлари журналистларга бу ҳодиса ҳақида гапирмасликни тавсия қилгани айтилмоқда.