Линклар

Шошилинч хабар
03 октябр 2022, Тошкент вақти: 03:52

БМТ: Украинадаги урушда 124 та жинсий зўрлаш ҳолати қайд этилди


Украиналик аёл рус аскарлари томонидан зўрлангани ҳақида гапиради.

Бу ҳақда хабар берган БМТ сайти можаролар вақтида жинсий зўравонлик масалалари бўйича махсус вакил Прамила Паттен маълумотига таянган.

Прамила Паттен тан олишича, мавжуд маълумотлар – айсбергнинг чўққиси холос ва Украинага қарши уруш шароитида рўй бераётган жинсий тажовузларнинг ҳақиқий кўламини акс эттирмайди.

Украина ҳуқуқбонлари уруш шароитида жинсий зўравонлик фактларини аниқлаш ва текшириш қийинлигини таъкидлайдилар. “Фуқаровий эркинликлар маркази” раҳбари Александра Матвийчук жинсий тажовуз энг кўп яшириладиган жиноят эканини айтади. “Тажовузни бошидан кечирган одамлар буни ҳуқуқ-тартибот идораларидан ҳам, халқаро ташкилотлардан ҳам, ҳуқуқбонлардан ҳам сир тутишга уринишади”, дейди у.

Украинада мазкур турдаги жиноятлар кўламини баҳолаш мушкуллигининг иккинчи сабаби – зўравонлик ҳолатларининг беҳад кўплигидир.

XS
SM
MD
LG