Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:21

Владимир Норов Россияга сафар қилади


Владимир Норов Душанбедаги МДҲ Ташқи ишлар вазирлари саммитида. 13 май, 2022.
Владимир Норов Душанбедаги МДҲ Ташқи ишлар вазирлари саммитида. 13 май, 2022.

11-12 июль кунлари Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов бошчилигидаги делегация Россия Федерациясига ташриф буюради. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Бу Норовнинг шу йил апрелида Ўзбекистон ташқи сиёсат маҳкамасига раҳбар этиб тайинланганидан буён хорижий давлатга биринчи икки томонлама ташрифидир. Ташриф Қорақалпоғистонда камида 18 кишининг ўлимига олиб келган оммавий намойишлар ортидан юз бермоқда.

Россия 1-2 июль кунлари Нукусда юз берган воқеаларни Ўзбекистоннинг ички иши деб атаган ва Мирзиёев ҳукуматини дастаклаган.

Расмий хабарда айтилишича, Ташриф доирасида Россия парламенти, ташқи ишлар вазирлиги ва бошқа идораларда учрашув ва музокаралар ўтказилиши режалаштирилган.

Шунингдек, дастурда россиялик экспертлар, ватандошлар, ўзбек диаспораси ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида давра суҳбати уюштирилиши ҳам кўзда тутилган.


Владимир Норов шу йил 27 апрель куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.

Собиқ вазир Абдулазиз Комилов шу йилнинг 17 мартида Ўзбекистон Сенатида Украина борасида қилган баёноти ортидан истеъфога чиқарилганди. Комилов Ўзбекистон Украинанинг бўлгинчи ДНР ва ЛНР республикаларини тан олмаслигини айтган.

Норов ҳозирга қадар Украина борасида бирон баёнот бергани йўқ.

XS
SM
MD
LG