Линклар

Шошилинч хабар
07 октябр 2022, Тошкент вақти: 17:28

Путин Украина ватандошларига Россия паспорти бериш тартибини соддалаштирди


России президенти Владимир Путин Украина фуқароларига соддалаштирилган тартибда паспорт бериш ҳақида фармонни имзолади.

11 июль куни имзоланган ҳужжатга кўра, Украинанинг бўлгинчи Донецк ва Луганск халқ республикалари яшовчилари, бу икки вилоят ҳудудида доимий яшаётганлар, шунингдек фуқаролиги йўқ шахслар Россия фуқаролигини осонлаштирилган тартибда олиши мумкин.

Бунга қадар Херсон ва Запорожье вилоятларида яшовчиларга айни тартибда Россия паспортларини тарқатиш бошланган эди.

Украина ҳукумати бундан норозилигини билдирган ва Путин фармонини Украина ҳудудида рус ташвиқоти унсури, дея танқид қилган.

Айни пайтда Украинанинг Россия қўшинлари томонидан эгаллаб олинган ҳудудларида кейинги ўқув йилидан бошлаб “руслаштирилган” дастур жорий этилиши хабар қилинмоқда.

Бу ҳақда маҳаллий аҳоли вакилларидан олинган маълумотларга таянган ҳолда Озодликнинг украин хизмати ва бошқа нашрлар хабар қилди.

Иддаоларга кўра, украиналик ўқитувчилардан Россия таълим тизимига ўтиш талаб қилинмоқда. Бу талабни бажаришдан бош тортганларга эса ишдан бўшатиш ва бошқа қатағон чоралари билан таҳдид қилингани айтилади.

Фарзандларини “руслаштирилган” дастур бўйича ўқитишни истамаган ота-оналар “муаммолар юзага келиши мумкин”лиги билан қўрқитилмоқда. Россиядан бўлган (асосан Уралорти ҳудудида ишлаётган) ўқитувчиларга эса “ДХР” ва “ЛХР”га командировкага бориш таклиф этиляпти.

XS
SM
MD
LG