Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:09

АҚШ Украинага қўшимча 270 миллион доллар ажратади


Жума куни Оқ уй Украинага қўшимча 270 миллион долларлик ёрдам ажратилишини хабар қилди.

Мазкур ёрдам пакети ўрта масофали ракета тизимлари ва тактик дронларни ўз ичига олади.

Шу билан АҚШнинг Украинага ҳозиргача кўрсатган ёрдами 8,2 миллиард доллардан ошди. Шунингдек, май ойида АҚШ Конгресси томонидан Украина иқтисоди ва хавфсизлиги учун 40 миллиард доллар маблағ ажратилиши ҳам маъқулланган эди.

Ёрдам пакети Киевга тўртта юқори HIMARS ракета тизими ва 580 та Phoenix Ghost дронларини сотиб олиш имконини беради. Бундай муҳим қуроллар Россиянинг артиллерия устунлигига қарамай Украинага жанг майдонида туриб беришига имкон беради.

Мазкур ёрдамдан 36 000 га яқин артиллерия ўқ-дорилари ва HIMARS учун қўшимча ўқ-дорилар ҳам ўрин олган.

Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгаши матбуот котиби Жон Кирби Украина урушига маъмурият муносабатини билдириб, деди:

- Президент Байден Украина ҳукумати ва халқини қанча вақт керак бўлса, шунча қўллаб-қувватлашда давом этишимизни аниқ айтди.

XS
SM
MD
LG