Линклар

Шошилинч хабар
06 октябр 2022, Тошкент вақти: 18:36

Эндиликда фуқаролар шахсини аниқлаш учун ички ишларга олиб кетилмайди


2018 йилдан бодикамералар ЙПХга жорий этилган

Ўзбекистонда 2023 йил 1 январдан бошлаб “Э-патрул” тизими босқичма-босқич жорий этилади.

Бу тизим фуқароларни шахсини аниқлаш учун ички ишлар идораларига олиб бориш амалиётидан воз кечишга имкон яратади. Пост-патрул хизмати ходимлари ва оддий фуқаролар ўртасидаги барча мулоқотлар бодикамераларга ёзиб олинади.

Жорий этилаётган “Электрон патрул” тизими ҳақида ҳукуматнинг 22 июлдаги қарорида айтилган.

Шахснинг кимлигини аниқлаш бундан буён бармоқ излари ёки юз фотосуратлари планшетлари орқали амалга оширилади. Ҳар бир ходим шундай камералар билан таъминланади ва уларнинг ҳар бир мулоқоти видеога ёзиб олинади.

Қарорда қайд этилишича, фуқароларни тўхтатган ходимлар ўзини таништириб, ҳужжатларини тақдим этишлари ва уни тўхтатганлиги сабабларини тушунтиришлари лозим.

Фуқаро билан мулоқот чоғида ходимнинг бодикамераси доимо ишлаб туриши керак: рухсатсиз камерани ечиш, ундаги аудио ва видео ёзувни ўчириш ёки олиб борилишига тўсқинлик қилиш тақиқланади.

2018 йил 1 июлдан бошлаб йўл ҳаракати полицияси ходимлари учун тана камераларини тақиш мажбурий ва ҳайдовчилар камерасиз хизмат қилаётган ходимга ҳужжатларини тақдим этмаслик ҳуқуқига эга бўлди.

XS
SM
MD
LG