Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:12

Human Rights Watch: Украинларни қийноққа солганлар - ФСБ агентлари


Қийноққа биринчи навбатда русларга қарши чиққан фаоллар солинган
Қийноққа биринчи навбатда русларга қарши чиққан фаоллар солинган

Human Rights Watch ҳуқуқ ҳимоячилари Херсон ва Запорожье вилоятларида россиялик ҳарбийлар тинч аҳолини ўғирлагани ва уларни қийноққа солгани 42 ҳолатни тасвирлаб берган ҳисобот эълон қилди.

Ҳисоботда асирликда бўлган Херсон мудофааси аскарларининг қийноқлари ҳақида хабар берилган.

“Россия қўшинлари босиб олинган Украина жанубини қонунсизлик ҳукм сураётган қўрқув ва ваҳшат ҳудудига айлантирди”, - дейди Украина бўйича инсон ҳуқуқлари гуруҳининг катта эксперти Юлия Горбунова.

У қийноқлар, ғайриинсоний муомалалар, ноқонуний ҳибсга олишлар, уруш жиноятлари ҳақида гапирди.

"Россия ҳукумати бундай қонунбузарликларга зудлик билан чек қўйиши ва бунинг учун жавобгарликка тортилиши мумкинлигини англаб етиши керак", - деди Юлия Горбунова.

Ҳибсга олинган ва қийноққа солинганлар орасида, хусусан, Россияга қарши намойишлар ташкилотчилари ва иштирокчилари, журналистлар, маҳаллий амалдорлар ҳам бор, деб ёзилади Human Rights Watch ҳисоботида.

Икки эркак зўравонликка чидай олмай, ҳалок бўлгани айтилган. Гувоҳлик берган тирик қолган кўнгиллининг сўзларига кўра, маҳбуслар собиқ полиция штаб-квартираси биносида сақланаётганда электр токи ва резина таёқ билан қийноққа солинган.

Уларнинг сўзларига кўра, қийноққа солиш билан айнан "ФСБ агентлари" шуғулланган.

XS
SM
MD
LG