Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 19:31

"Россия Украинанинг 129 маданий объектини вайрон қилган"


Мариуполь драма театри ракета зарбасидан кейин
Мариуполь драма театри ракета зарбасидан кейин

Россия босқини бошланганидан бери Украинада 129 та маданий мерос объекти зарар кўрди ёки бутунлай вайрон қилинди, шундан 22 таси – миллий аҳамиятга эга ёдгорликлардир. Бу ҳақда шанба куни Украина Маданият ва ахборот сиёсати вазирлиги маълум қилди.

Вазирликка кўра, уруш вақтида жами Россиянинг Украина маданий меросига қарши муҳтамал ҳарбий жиноятларига оид 434 та эпизод қайд этилган. Энг кўп Харьков вилоятидаги маданий мерос объектлари талафот кўргани айтилмоқда. Украина маданият ва ахборот сиёсати вазири ўринбосари Екатерина Чуева урғулашича, “барча материаллар жиноят ишларида далил ўлароқ қўлланади”.

Украина расмийларига кўра, уруш давомида жами:

149 та диний ёдгорлик;

46 та тарихий шахслар ва тарихий воқеаларга бағишланган ёдгорлик;

33 та музей ва қўриқхона;

41 кутубхона;

65 маданият уйи, театрлар, кинотеатрлар ва бошқа маданият муассасалари зарар кўрган ёки вайрон қилинган.

Россия қўшинлари зарбаларига учраган маданият объектлари орасида Каразин номидаги Харьков университети, Харьков вилоятидаги файласуф Григорий Сковорода музейи, Мариуполь санъат музейи, Мариуполь драма театри, Луганск вилояти театри ва бошқалар бор.

Кремль вакиллари Россия қўшинлари Украинада фақат ҳарбий объектларга зарба бераётганини иддао қилиб келади.

XS
SM
MD
LG