Линклар

Шошилинч хабар
02 октябр 2022, Тошкент вақти: 14:20

“Время”да плакат кўтариб чиққан Марина Овсянникова жаримага тортилди


Россия "Биринчи канали"нинг собиқ муҳаррири Марина Овсянникова Россия армиясини "обрўсизлантириш" моддаси бўйича жаримага тортилди.

Москванинг Мешчанский туман суди Марина Овсянниковани Россия армиясини "обрўсизлантириш" моддаси бўйича 50 минг рубль жаримага тортиш ҳақида ҳукм чиқарди.

Бу ҳақда "РИА Новости" агентлиги суд залидаги мухбирига таяниб хабар бермоқда.

Овсянникова устидан "обрўсизлантириш" моддаси бўйича протокол 17 июль куни тузилган.

Ўша куни у полиция томонидан ҳибсга олинган ва Москвадаги Красносельский полиция бўлимига олиб кетилганди.

Журналист март ойида ўзи ишлаган "Время" дастури эфиридаги урушга қарши акциядан сўнг машҳур бўлган.

Бошловчи янгиликларни ўқиётганда, у урушга қарши плакат билан чиқди.

Акциядан кейин Овсянникова "Биринчи канал"ни тарк этди ва мамлакатни ҳам тарк этди. Июль ойида у болаларининг яшаш жойини аниқлаш масаласи бўйича суд мажлисида иштирок этиш учун Москвага қайтиб келгани маълум бўлди. Журналистнинг собиқ эри уларни ўзи билан қолдиришни талаб қилган.

Мешчанский судининг қарори кучга киргандан сўнг, қонунга кўра, унга нисбатан "обрўсизлантириш" бўйича жиноят иши қўзғатилиши мумкин.

XS
SM
MD
LG