Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:03

Дрон Россия Қора денгиз флоти штабига ҳужум қилди


Россия томонидан аннексия қилинган Қримнинг Севастопол шаҳрида учувчисиз самолёт Россия Федерацияси Ҳарбий-денгиз флоти Қора денгиз флоти штаб-квартирасига ҳужум қилди.

Бу ҳақда гапирган Севастопол губернатори Михаил Развожаевга кўра, штабнинг олти нафар ходими жароҳатланган, ўлганлар йўқ.

- Тахминан 6:02 да портлаш овози эшитилди, учувчисиз учиш аппарати флот штабига ҳужум қилди. Штаб-квартираси ҳовлисида портлаш содир бўлди, ҳеч ким ҳалок бўлмади. Енгил тан жароҳати олганлар бор. Уларга барча зарурий ёрдам кўрсатилди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ишламоқда. Одамлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Севастополда бугун ўтказилиши режалаштирилган барча оммавий тадбирлар бекор қилинди.

Воқеа жойида ФСБ тергов ишларини олиб бормоқда.

Развожаев дрон Украина Қуролли кучларига тегишли бўлган деб ҳисоблайди.

Украина ҳарбийлари ҳозирча бу иддаоларга изоҳ бермади, бироқ Одесса маъмурияти спикери Сергей Братчук аллақачон флот штаб-квартирасига ҳужум уюштирилгани ҳақидаги даъволарни “тўғридан-тўғри провокация” деб атаган.

XS
SM
MD
LG