Линклар

Шошилинч хабар
28 сентябр 2022, Тошкент вақти: 03:01

“Газпром” Латвияга газ экспортини тўхтатди


30 июл куни эрталаб Россиянинг “Газпром” компанияси “газ тортиш шартлари бузилгани муносабати билан” Латвияга газ экспортини тўхтатди.

Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

Бир кун аввал Латвиянинг Latvijas gaze газ компанияси Россия газини воситачи орқали сотиб олишни бошлаганини эълон қилди.

Компания раҳбари Айгарс Калвитис "тижорат маълумотларига" таяниб, янги етказиб берувчи номини айтмади. Калвитиснинг сўзларига кўра, компания газни тўғридан-тўғри "Газпром"дан сотиб олиш имконига эга эмас, чунки унинг учун тўлов рублда амалга ошириш зарур. Воситачи, унинг сўзларига кўра, газни еврога сотади.

Июл ойи ўрталарида Латвия Сейми 2023 йилдан бошлаб Россиядан газ импортини тўлиқ тақиқлашни маъқуллаган эди. 2021-йилда Латвия томонидан сотиб олинган газнинг қарийб 90 фоизи Россиядан етказиб берилган.

XS
SM
MD
LG