Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:18

Тошкентда ўзбек, турк ва озарбайжон вазирлари уч томонлама учрашув ўтказади


Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли.
Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли.


Жорий ҳафтада Тошкент шаҳрида Ўзбекистон, Туркия ва Озарбайжон ташқи ишлар, савдо ҳамда транспорт вазирларининг уч томонлама учрашуви ўтказилади. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов 1 август куни ўтказилган брифингда маълум қилди.

Мулозимга кўра, уч давлат вазирларининг бу форматдаги учрашуви илк маротаба бўлиб ўтади. Музокаралар кун тартибидан минтақалараро ҳамкорлик, инвестиция, инновация ва транспорт-коммунукация соҳаларидаги алоқаларни янада ривожлантириш масалалари ўрин олган.

Асадов мазкур учрашувда иштирок этиш учун Ўзбекистонга келган Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли ва Озарбайжон ташқи ишлар вазири Жейҳун Байрамов президент Шавкат Мирзиёев қабулида бўлишларини ҳам қўшимча қилган.

XS
SM
MD
LG