Линклар

Шошилинч хабар
01 декабр 2022, Тошкент вақти: 12:25

Запорожье атом станцияси ўққа тутилди


Запорожье АЭСи.

Россия давлат ахборот агентлиги "РИА Новости" 6 август куни Украинанинг Энергодаридаги Запороже атом станциясидан олинган тасвирларни эълон қилди.

Видеода станция тепасида тутун кўтарилаётгани акс этган. Агентлик маълумотларига кўра, маҳаллий ҳокимият жума куни Украина ҳарбийлари станцияни ўққа тутгани ҳақида хабар берган. Озодлик мазкур хабарни мустақил равишда тасдиқлай олмади.

"РИА Новости" Атом энергетика блокларининг хавфсиз ишлаши учун зарур бўлган коммутаторларни таъминловчи иккита электр узатиш линияси узилгани ва станция фаолиятини одатий ҳолга қайтариш чоралари кўрилаётганини хабар берган.

Пайшанба куни Россия ҳарбийлари Атом электр станциясига яқин Украина шаҳрини ўққа тутганидан сўнг, БМТ станция атрофидаги жанглар ҳалокатли аварияга олиб келиши мумкинлигидан жиддий огоҳлантирди.

Днепропетровск вилояти губернатори Россия Никополга Запороже атом станциясидан 60 та ракета учирганини билдирди. Мазкур атом станцияси уруш бошида босиб олинган ва ўшандан бери Россия назоратида қолмоқда.

Атом энергияси бўйича халқаро агентлик бош директори Рафаэл Гросси сешанба куни Энергодар шаҳридаги Запорожье АЭСида вазият кундан кунга хатарли бўлиб бораётгани ҳақида огоҳлантирганди. У корхона иш фаолияти ва унинг атрофида давом этаётган жанглардан хавотирда эканини билдирган.

Унинг сўзларига кўра, завод ҳудуди уруш бошидан бери ўққа тутилади ҳамда бунда Украина ва Россия бир-бирини айблаб келади.

АҚШнинг урушни ўрганиш институти экспертларининг таъкидлашича Россия ҳудудни атайлаб, “Украинани қийин аҳволга солиб қўйиш” учун ўққа тутмоқда.

XS
SM
MD
LG